|
|
Режа:
1. Буюк ипак йули шакллангунга кадар мавжуд йуллар ва унинг улкамиз
халклари тарихидаги роли.
2. Буюк ипак йулини шаклланиши.
3. Буюк ипак йулини Гарб ва Шарк маданияти ва санъатини богловчи
куприк эканлиги.
4. Олтин ва кумуш йуллар.
АДАБИЁТЛАР.
1. Буюк ипак йулини кайта тиклаш борасида И. Каримов маърузаси. 1992 йил апрель.
2. Радниевич В. А. Великий шелковый путь. 1990.
3. Ртвиладзе Э. В. Урта Осиёнинг кадимга тангалари. 1987.
4. Узбекистон тарихи. Т. 1997 й
5. Узбекистон Республикаси энциклопедияси. 1997
6. Мозийдан садо. Т. 1999 йил. 3-сон.

Маълумки, "Буюк Ипак йули" шакллангунга кадар "Ложувард"
яъни "Лаъл йули" ва "Шох йуллари" булган.
"Ложувард" йули Бактрия давлати худудидаги Бадахшон тогларидан олинган
кимматбахо тошлари оркали савдо-сотик килинган ва товар айирбош килинган. Чунки,
бу даврда хали пул (когоз пул) муомалада булмаган давр булган. Эрондан тортиб
Урта ер денгизигача ва Бактрия оркали Хитой ва Хиндистон давлари алока килган
мил авв 4-3000 йилларда "Шох йули" Ахамонийлар империясининг савдо
йули булиб мил авв VI-IV- асрларда Урта Осиё мамалакатлари ва Эрондан Миср,
урта ер денгизигача булган ерлар билан савдо килинган натижада узи босиб олган
ва уз империяси таркибига киритган худудлар оркали савдо килинган.

Буюк ипак йули -кадимий маданиятлар эришган энг ажойиб ютуклардан бири булиб,
инсоният тарихида биринчи марта Гарб ва Шаркни, Урта ер денгизи мамалакатлари
билан узок Шаркни, антик маданият билан Хитой маданитяини узаро богловчи халкаро
йул хизматини утаган.Мил авв 3 минг йилликнинг 2-ярми ва мил авв 2 минг йилликнинг
биринчи ярмида хараппо халки Инда водийсидан шимолга, Амударё водийларига Хайбер
(перевал) оркали машаккатли мехнат эвазига йулини узлаштирганлар.
Шу вактларда Инда водийсини Месопатамия билан бирлаштирувчи денгиз савдо йули
хам узлаштириб олинган эди. Шимолий Афгонистонда Фулол махалласида кимматбахо
буюмлар хазинаси топилган, улар орасида месопотамия бадииий анъаналарига доир
ишланган олин ва кумуш идишлар бор. Шаркда кадимдан юкори бахоланадиган кимматбахо
тошлардан бири лазуритлардир. Асосий лазурит конлари Бадахшонда куйи Амударё
хавзаларида жойлашган. Шундай килиб, мил авв 3-2 минг йилликларда бир-биридан
йирок булган маданият ва цивимуацияни богловчи курукликдаги ва денгиз йуллар
системаси ташкил топган. Улар Урта Шарк районларида, Гарбдан, Шаркка, Месопотамия
текисликларидан Аравий денгизигача чузилган. Кейинги вактларда айнан юкоридаги
йуллар Буюк ипак йулининг асосий трассалари хисобланади.
Уша даврларда миграция окимлари хам кучайиб кетди. Бунда асосий уринни индоевропаликлар
миграцияси эгаллаб олди. Буюк ипак йули вужудга келиши мил авв II-аср урталарида
Хитой дипломати ва саёхатчиси Чжан Цзян номи билан машхур. Чжан Цзян Хитой императори
буйруги билан Урта Осиё, шаркий Туркистон худудларидаги давлат ва шахарларини
айланиб чикади. Хитой давлатига иттифокчи топиш максадида лекин тинчликсевар
давлатларни хеч бири уруш даврида иттифокчи булишни истамасдан, савдо-сотик
муносабатларида алока килиш истагини билдирадилар. Хусусан Довон (Фаргона) давлати
элчи билан бирга Наслдор самовий от, беда уруги ва мева уругларини бериб юборади.
Биринчи марта фанга Буюк ипак йули деб киритган немис олими 1877 йилда Рихтгофен
булади ва бошка бир немис олими Альберт Херманнинг изохлашигча айнан ипак йули
мил авв 2-чи асрнинг охирларида 2 та турли дунё Гарб ва Шаркни бирлаштирган
асосий махсулот булиб хизмат килган.
Шимолий Афгонистонда Амударё буйларида 70 йилларда унга Кукча дарёсининг куйилиши
натижасида хараппа маданиятига оид булган материаллар сакланиб колган, 6 та
махалла топилган. Улардан бири тула казиб булинган Шур тугай. Бу шуни билдирадики
мил авв I- минг йилликдан биринчи ярм охирларида одамзод тарихида биринчи жахон
империяси яъни Ахемениб империяси вужудга келди. Бу империя Шракда Хиндистондан
шимолий шаркдан Грециягача ва гарбда (Египет) Мисргача чузилган. Бу империя
3 китъада: Осиё, Африка ва Европада жойлашган территорияларни боглади. Бу богланиш
савдо ишларини маданий ва этник алокаларни урнатишга ва эллинларнинг Хиндистон
билан танишишга йул очиб берди. Мил авв I минг йил охирларига ва эрамиздан олдинги
I-минг йиллар бошларида Тинч океандан Атлантик океангачабулган географик кенглик
ягона маданий цивилизацияга куйилди ва хань империяси Кушон подшолиги, Кангюй,
Парфия давлати, Рим империяси давлатлари чегаралари бир-бирига тегиб туради.
Айнана уша вактда дунёни булиши вужудга келди. Шунинг учун, уша вактда Буюк
ипак йулининг вужудга келиши зарур булди. Биринчи транс континентал йулнинг
зарурлиги Евросиё халкларининг маданият ютуклари, иктисодий, сиёсий ва этник
алокаларини риводлантиришга каратилган эди. Унинг "Буюк ипак йули"
аталишига сабаб Хитойдан асосан шойи матолар, ипак махсулотлари келтирилиб турли
давлатлар билан савдо килинган. Илк урта асрларга келиб, эфтамийлар даврида
"Буюк ипак йули"нинг мавкеи яна хам юксалди. Ташки савдонинг ривожланишида
Хитой, Хиндистон, Эрон ва Византия давлатлари фаол катнашдилар. Хитой билан
Византия асосан ипак, шойи, шиша, кимматбахо тошлар ва хар хир зираворлар билан
саво килди. Урта Осиёдан Хитойга олтин, кумуш, Бадахшон лаълиси, Самарканд когози,
шиша, коракул тери ва тулпор отлар жунатилди. Ипак йули савдосида асосан сугдийлар
воситачилик килишди. Асрнинг 70-80 йилларига келиб Буюк Турк хоконлиги ташкил
топди. Бу улкан давлат хам Ипак йулида жойлашган булиб, Хитой, Эрон ва Византия
каби йирик давлатлар билан иктисодий ва сиёсий муносабатларни ривожлантирди.