Har qanday elektron murojatni virtual qabulxona orqali amalga oshirishingiz mumkin

Qabul komissiyasi

Qabul monitoringi 2018

UrDU Qabul komissiyasi elektron pochta manzili urdu_qabul@umail.uz

Kontrakt to'lovlari miqdori

olimp science

Qo'ng'iroqlar markazi:
(0362)224-6605, (0362)224-66-09, (0362)224-66-17, (0362)224-66-18, (0362)224-66-47, (0362)224-03-62

Davlat ramzlari

Messenger

Qabul komissiyasi joylashgan o'rni

Xorijiy abiturientlar uchun hujjatlarni online taqdim qilish manzili: ursubox@gmail.com

Kasaba uyushmasi qo`mitasi

  • Bo'lim boshlig'i:Olimboy Atamurotovich Otajonov
  • Telefoni: (0362)-224-6666
  • Email: Olimboy6565@urdu.uz

Касаба уюшма қўмитасининг жами аъзолари сони 7725 нафар бўлиб, шулардан 857таси профессор- ўкитувчилар 6868 нафари магистр-талабаларни ташкил қилади.

Бошланғич ташкилот ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси  Меҳнат Кодекси, ”Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Меҳнатни муҳофоза қилиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги  ва нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини тартибга солувчи бошқа Қонунлар, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва тармоқ касаба уюшмалари Уставлари ҳамда мазкур Низомга мувофиқ иш боради.

Қуйидагиларга эришиш бошланғич ташкилотнинг асосий мақсади ҳисобланади. миллати, жинси, ёши ва диний эътиқодидан қатъий назар бошланғич ташкилот хар бир аъзосининг Меҳнат қилиш, ишни, касбни эркин танлаш, адолатли Меҳнат шароити яратиб берилиши ва ишсизликдан ҳимоя қилинишга доир конституциявий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига;

       корхона, идора, ташкилот ва муассасада иш билан таъминганликнинг энг юқори даражада бўлишига, даромадлар оширилиши ва мулкий табақаланиш даражаси камайтирилишига;

       меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат режимининг ижтимоий адолатли тизими жорий этилишига;

        жамоа шартномалари тузилиш ва уларнинг бажарилиши устидан назоратнинг амалга оширилишига;

        жамоа шартномаларида қабул қилинган ва амалга оширилаётган кафолат ва имтиёзларнинг сақлаб қолиниши ва кенгайтирилишига;

         меҳнат қонунчилиги, меҳнатни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш конунлари қоида ва меъёрларига риоя этилишига;

         ижтимоий мулоқот ҳамда ижтимоий шерикчилик йўлга қўйилишига, жамоа музокараларини ташкил этилишга;

         ишлаб чиқаришнинг ривожланиш даражасига биноан ходимлар малакасининг оширилиши ҳамда касб жихатидан қайта тайёрлашнинг тизимли ва мунтазам равишда олиб борилишига;

       ходимларни, айниқса, ёшларни Меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилишга йўналтирилган дастурларни ишлаб чиқишда иш берувчилар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик қилинишига;

         маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт тадбирларининг ўтказилишига, бўш вақтдан оқилона фойдаланиш учун шароитлар яратиб берилишига, касаба уюшмаси аъзолари ва уларнинг оила аъзолари соғломлаштиришига.

        Бошланғич ташкилот ўз мақсадларига эришиш учун ўзининг сайлаб қўйиладиган ва коллегиал органлари орқали:

        ходимларнинг ишлаб чиқариш, меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш, маиший турмуш, маънавий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт, соғломлаштириш соҳаларидаги қонуний хуқуқ ва манфаатларини ифода этади ва ҳимоя қилади;

        меҳнат қонунчилиги, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун хужжатлари, бошқа меҳнат ҳуқуҳи нормалари мавжуд бўлган норматив ҳуқуқий хужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;

      меҳнат жамоалари номидан иш берувчилар билан жамоа шартномаларини тузади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

      корхона (ташкилот, муассаса)ни ижтимоий ривожлантиришнинг жорий ва истиқболли режалар ишлаб чиқилишида, якка тартибдаги ва жамоага доир меҳнат низоларинг ҳал этилишида иштирок этади;

       амалдаги қонунларга ва меъёрий хужжатларга мувофиқ, унинг ихиёрида қолдирилган маблағлар доирасида, касаба уюшмаси бюджети ва уни сарфлаш сметасини тасдиқлайди ҳамда мазкур маблағларни белгиланган мақсадларга сарфлайди;

       касаба уюшмаси йиғилишлари, қонференсиялари, қурултойлар, юқори касаба уюшмаси органларининг қарорлари бажарилишини ташкил этади;

       меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, маданий-маърифий ва оммавий спорт ишларини ташкил қилади.