Har qanday elektron murojat virtual qabulxona orqali amalga oshirishigiz mumkin

Davlat ramzlari

Урганч давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи юзасидан илмий амалий семинар

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 3.10.2017

2017 йил 29 сентябрь куни Урганч давлат университети маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи юзасидан илмий амалий семинарўтказилди. Семинарни Урганч давлат университети ректори Б.И. Абдуллаев кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқининг видео намойишэтилди. Семинарда Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор С.Давлетов “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи мазмун-моҳияти” мавзусида, “Миллий ғоя,маънавият асослариваҳуқуқ таълими”кафедрасидоценти А.Абдуллаев “Ўзбекистонда демократик ислоҳатларни амалга оширилиши ва хавфсизлик масалалари” мавзусида, “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва фалсафа”кафедрасиўқитувчиси М.Қурбанов “Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан ташқи сиёсати” мавзусида, Тарих факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини З.Адилов “Ислом дини қадриятларини шахс тарбияси жамият тараққиётида тутган ўрни” мавзусида маъруза қилдилар.