Har qanday elektron murojat virtual qabulxona orqali amalga oshirishigiz mumkin

Davlat ramzlari

Urganch davlat universitetida O'zbekiston Milliy universiteti rektori A.R. Maraximov ishtirokida 'Mustaqillik darslari'

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 8 Sentabr 2017

2017 йил 7 сентябрь куни Урганч давлат университети Маданият саройида 1 курсга қабул қилинган талабаларга “Мустақиллик дарси” ўтказилди. “Мустақиллик дарси”да университет ректори Б.И.Абдуллаев, Ўзбекистон Миллий университети ректори А.Р.Марахимов маъруза қилдилар. Маърузачилар мустақиллик йилларида ёшларнинг илм-фан, техника ва технология, тадбиркорлик ҳамда маънавий-маърифий, соҳаларда эришаётган ютуқлари тўғрисида ҳамда ушбу ютуқларга эришишда мустақилликнинг аҳамияти беқиёс эканлигини таъкидладилар.
Мустақиллик буюк неъмат ва ёшлар онг, маънавиятини юксалтиришда улкан имкониятлар эшигини очиб берган қадрият эканлиги тўғрисида сўз юритилди.
Халқимиз, давлатимиз раҳбари бошчилигида, бунёдкорлик йўлидан бориб, мангуликка дахлдор мўътабар ишларни амалга оширмоқда. Буни биз ҳар қадамда кўриб, ҳис этиб турибмиз.
Бугун юртимизда олий таълимни такомиллаштириш, олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва модернизациялаш, уларни ўқув ва илмий-лаборатория жиҳозлари билан тўлиқ таъминлаш, илғор педагогик технологиялар ва ўқитиш шаклларини жорий этиш ҳисобига олий маълумотга эга мутахассисларни тайёрлаш сифатини тубдан яхшилашга катта эътибор қаратилмоқда. Бу билан бирга Ўзбекистон ёшларини чет мамлакатларда ўқиши, малакасини ошириши, тажрибасини юксалтириши учун кенг имкониятлар яратилди.
Бу даврда эришилган улкан муваффақиятларимиз тариx зарварақларига зарҳал харфлар билан муҳрланаётир. Зeро, мустақиллик xалқимизнинг буюк ишларга қодир эканлигини англатди, қадриятларимизни эъзозлашга ўргатди. Шу боис бунёдкорлик ва яратувчанлик иштиёқи, ғайрат-шижоати билан яшаяпмиз. Бинобарин, Ватанимизни янада обод, турмушимизни бундан-да фаровон этиш — энг улуғ мақсадимиздир. Муҳташам иншоотлар, намунавий турар жойлар, кeнг ва равон йўллар, замонавий мактаб, коллeж ва лицeйлар, жаҳон андозаларига тўлиқ жавоб бeрадиган, илғор асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминланган шифо масканлари… Xўш, буларнинг барчаси нима учун, ким учун? Албатта, инсoн учун, шу юртнинг фарзандлари, уларнинг обод турмуши, ёруғ истиқболи учун!
Урганч давлат университети ва Ўзбекистон Миллий университети ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Миллий университети ректори А.Р.Марахимов Урганч давлат университетида талаба-ёшлар таълим олиши учун яратилган шароитлар билан танишди ва икки университет ўртасида профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг доимий тажриба алмашишлари учун барча шароитлар яратиб бериш тўғрисида келишиб олинди.