Адам Мицкевич университетининг юқори малакали ўқитувчиларининг Урганч давлат университетидаги даср машғулотлари

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 2018-11-08


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли ва 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3775-сонли қарорларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб 2018 йил 18-22 октябрь кунлари Адам Мицкевич университети (Позьнан, Польша), Математика ва компьтер билимлари факультети, Компьютер лингвистикаси ва сунъий интеллект кафедраси профессори Зигмунт Ветулани Урганч Давлат университети Физика-математика факультети “Касб таълими:информатика ва ахборот технологиялари” таълим йўналиши 2-курс талабаларига “Logic, grammars and language processing” ихтисослик фанидан ва Адам Мицкиевич университети, Замонавий тиллар факультети профессори Гражина Ветулани Урганч Давлат университети Филология факультети “Филология ва тилларни ўқитиш: француз тили” таълим йўналиши 3-курс талабаларига “Le lexique-grammaire en tant qu'approche semantique” фанидан дарс машғулотларини ўтишга жалб қилинди.