Гиёҳвандлик - аср вабоси

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 2018-11-09


2018 йил 8 ноябрь куни Урганч давлат университетида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Урганч давлат университети проректори, т.ф.д. С.Давлетов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш маркази экспертлари Б.Рўзимуратов ва М.Утиниязов, Вилоят ИИБ ходими Р.Зарипов, Вилоят наркология диспансери шифокори Д.Эшчанов, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллигидан Х.Атажановлар маъруза қилишди. Тадбирда факультетлар декан муовинлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этдилар.