Нагоя иқтисодиёт университети делегациясининг ташрифи

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 2018-11-08


2018 йил 7 ноябрь куни Урганч давлат университетига Япониянинг Нагоя иқтисодиёт университети делегацияси таркибида Сабури Харуо Нагоя иқтисодиёт университети президенти, Хаякава Юто доцент, Цубои Кейта доцент, Умирдинов Алишер доцент ташриф буюришди. Ташрифдан мақсад Урганч давлат университети билан таълим, қўшма тадқиқот дастурлари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро талаба алмашув дастурларини амалга ошириш, бир қатор Нагоя иқтисодиёт университети ўқув дастурлари ва грантларинининг тақдимотини ўтказиш. Меҳмонларни Урганч давлат университети ректори Б.Абдуллаев қабул қилди. Ундан кейин Маданият саройида Туризм ва иқтисодиёт факультетининг туризм йўналиши талабаларига Нагоя иқтисодиёт университети ҳақида баъфурча маълумот бериб уларни Японияга ўқишга таклиф этдилар.