Олий таълим муассасаларига Йилнинг биринчи инвестициялари-совриндор университет

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 2019-01-08

Узбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги “Олий таълим тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси Академик инновация фонди грантлар танлови дастури доирасида харажатларни коплаш максадида Ҳалқаро ривожлантирш ассоциациясидан (Жаҳон банки) олинган молия маблағларидан Грант Шартномаси асосида Урганч Давлат Университети “Замонавий онлайн ўқув маркази яратиш” лойиҳасини 2019 – 2020 йиллар давомида амалга ошириш учун 50 минг Америка доллари микдоридаги грантини кўлга киритди.

Ўзбекистон Респкбликаси олий таълим муассасаларининг “Олий таълим тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси Академик инновация фонди грантлар танловига тақдим этилган 90-та лойиҳасидан Ургенч Давлат Университетининг “Замонавий онлайн ўқув маркази яратиш ” лойиҳамиз совриндор бўлганлиги Университет жамоасини олдидаги таълим сифатини оширишга йўналтирилган вазифаларини ижро қилишга асос бўла олади.

Янги 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш” йили деб эълон қилинган йилдаги бу ютуқимиз университетда профессор-ўқитувчилар томонидан ўқитиладиган фанлар бўйича оммавий очиқ онлайн курслари орқали масофавий таълимни йўлга кўйиш мақсадида  замонавий ўқув марказини маҳсус компьютер техника ва технологиялари билан жиҳозлаш билан биргаликда педагоглар жамоасини ўз фанларидан онлайн курслар учун электрон манба яратиш билим ва кўникмаларини шакллантиришга каратилган.

Ушбу лойиҳа вазифаларидан бири бу университетда яратиладиган  янги онлайн ўқув маркази қошида  инновацион таълим методлари ёрдамида  жамиятимизга етук рақобатбардош мутахассислар  тайерлашга каратилган онлайн курслар шакллантиришдир.

                Лойиҳани амалга ошириш учун университетда ахборот технологиялари бўйича илмий-изланишлар олиб бораётган, бир неча чет эл давлатларининг таълим грантларида катнашиб тажрибага эга бўлан мутахассис ва ходимларлар жамоатчилик асосида фаолият олиб боришлари режалаштирилган.

20 ой давом этадиган ушбу лойиҳа доирасидаги киритилаётган инвестиция хисобига университетга янги компьютер технологиялари ва чет эллик ҳамкор Лазанна Политехника университети, Швейцариянинг юқори малакали мутахассислари томонидан  семинар-тренинглар, кoнсультациялар ўтказишлари режалаштирилган.  Ушбу лойиҳа натижасида яратилган ўқув марказида барча педагогларимиз томонидан ўзлари ўқитадиган фанлар кесимида маҳсус онлайн курслар ташкил этилиши кўзда тутилган.