Талабаларнинг академик билан учрашуви

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 2018-11-07


Талабаларнинг академик билан учрашуви 2018 йил 6 ноябрь куни Урганч давлат университети Маданият саройида Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Саъдулла Искандаров билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда университет ректори Б.Абдуллаев, университетда фаолият олиб бораётган фан доктори вам профессорлар, Кимё кафедраси профессор-ўқитувчилари, кимё йўналиши талабалари, таянч докторантлар, магистрантлар иштирок этишди. Учрашувда С.Искандаров ёшларга ўзи босиб ўтган илм йўли ҳақида сўзлаб берди ва университет жамоаси ва талабалари олдида турган муҳим вазифалар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.