Ilm-fan 2020

science

       Davlat ramzlari Davlat ramzlari

olimp

УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 2018-11-30


2018 йил 26 ноябр куни Урганч давлат университетида “Биология ва қишлоқ хўжалигининг ютуқлари, муаммолари ва истиқболлари” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди. Анжуманга республикадаги мазкур соҳада фаолият олиб бораётган етакчи олим ва изланувчилар, илмий тадқоқот институтлари ходимлари таклиф қилинди. Анжуманда шунингдек, Табиий фанлар факультети профессор-ўқитувчилари, таянч докторантлари, мустақил изланувчилари, магистрантлари ва талабалари фаол иштирок этишди. Анжуманнинг очилиш маросими Урганч давлат университетининг Маданият саройида бўлиб ўтди. Конференцияни очиб бериш учун сўз университет ректори ф.-м.ф.н. Б.Абдуллаевга берилди. У иштирокчиларни қутлаб, уларнинг келажакдаги фаолиятларида мувафаққиятлар тилади. Анжуманда қуйидаги шўъбалар бўйича иш олиб борилди: 1. Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш; 2. Қишлоқ хўжалик экинлари агробиологияси; 3. Полизчилик ва унинг ривожлантириш истиқболлари; 4. Маҳсулотларни реализация қилишда инновацион ёндашув; 5. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўналишлари; 6. Қишлоқ хўжалигида янги ва истиқболли ўсимлик навларининг етиштириш технологияси. Анжуманда қуйидаги олимлар Қуйидаги мавзулар бўйича маъруза қилишди: 1. М.Ю.Ибрагимов (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети) Орол денгизининг қуриган тубида ҳавога заҳарли аэрозол чанглари кўтарилиши ва қумлар кўчишини камайтириш усуллари; 2. Ж.С.Рахимов (Қарши мухандислик иқтисодиёт институти) Иҳота дарахтлари - экологик ҳолатни яхшилашга хизмат қилади; 3. Ж.Х. Бердиев (Қарши давлат университети) Қарши воҳаси шароитида интенсив боғларни барпо этиш; 4. О.Ж.Эгамбердиев (Урганч давлат университети) Замонавий қишлоқ хўжалигининг ривожланиш босқичлари; 5. Ю.А. Джуманиязова (Урганч давлат университети) Меҳнат ва хоразм 150 ғўза навлари ўсув даврларида қуруқ модда тўплаши ва пахта ҳосили; 6. Х.У.Бекчанов (Ургенчский государственный университет) Мониторинг биоразнообразия видов ленточниц трибы armadini (catocalinae, noctuidae) западного и юго-западного Узбекистана. Анжуман сўнгида оҳирги йилларда минтақада биология ва қишлоқ хўжалигининг ютуқлари, истиқболлари ва ечимини кутаётган долзарб муаммолар таҳлил этилди ва улар юзасидан хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилди.