Har qanday elektron murojat virtual qabulxona orqali amalga oshirishigiz mumkin

Davlat ramzlari

Урганч Давлат университети физика-математика факультетида «Устоз ва мураббийлар» кунига бағишлаб «Мен танлаган касб» мавзусида тадбир ўтказилди

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 30.09.2017

Урганч Давлат университети физика-математика факультетида 2017 йил 29 сентябр куни «Устоз ва мураббийлар» кунига бағишлаб «Мен танлаган касб» мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда узоқ йиллар давомида ўқитувчилик касбида фаолият юритиб келаётган устоз Гурлан туман 5-умумий ўрта таълим мактаби директори, математика фани ўқитувчиси, Ўзбекистон Қахрамони Анора опа Маҳмудова физика-математика факультети 161-162 математика ҳамда 172-амалий математика гуруҳи талабалари билан учрашди. Тадбир давомида А.Маҳмудова ўқитувчилик касбининг нақадар мушкиллиги аммо илҳомлантирувчи касб эканлиги тўғрисида талабаларга ўзининг фаолиятидан сўзлаб берди ҳамда талабаларни инсон ҳар томонлама эркин ва фаровон яшайдиган янги Ўзбекистон давлатини барпо этиш, жонажон Ватанимизни янада тараққий эттиришга қаратилган оғир ва машаққатли иш учун бор куч ва имкониятларини сафарбар этишга чақирди.

Талабалар ҳам ўзларининг танлаган касблари тўғрисида тўла маълумотга эга бўлиб, аъло баҳоларга ўқиб, ўз касбининг моҳир устозлари бўлишга интилишларини билдиришди.