science

       Davlat ramzlari Davlat ramzlari

olimp

Урганч давлат университетига Литва давлатининг Вильнус Бизнес колледжи директори Иоланта Скиргале ва профессор Видас Кавалиаускас ташриф буюрди

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 2019-05-13

2019 йил 13 май куни Урганч давлат университетига Литва давлатининг Вильнус Бизнес колледжи директори Иоланта Скиргале (Iolanta Skirgale) ва профессор Видас Кавалиаускас (Vidas Kavaliauskas) ташриф буюришди. Ташриф доирасида литвалик меҳмонлар университет ректори Бахром Абдуллаев, ўқув ишлари бўйича проректор Сардор Ходжаниязов, халқаро ҳамкорлик бўйича проректор Ғайрат Ўразбоев, илмий ишлар бўйича проректор Зафар Ибрагимовлар билан учрашдилар. Учрашув давомида илмий тадқиқот ишлари ва таълим соҳасида келажакдаги ҳамкорликлар бўйича муҳокамалар олиб борилди. Шунингдек, бўлиб ўтган учрашувдан сунг Литвалик меҳмонлар ўқув ишлари бўйича проректор Сардор Ходжаниязов бошчилигида университетнинг моддий техник базаси билан танишиш мақсадида университет факультетлари, кафедра ва бўлимлари иш фаолияти билан танишдилар.