science

       Davlat ramzlari Davlat ramzlari

olimp

Урганч давлат университетига Португалиянинг Порто университети профессорлари Паула Сильва (Paula Silva) ва Сара Генрикес (Sara Henriques)лар ташриф буюрдилар

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 2019-05-13

2019 йил 13 май куни Урганч давлат университетига Эразмус+ дастурининг International Credit Mobility лойиҳаси доирасида Португалиянинг Порто университети профессорлари Паула Сильва (Paula Silva) ва Сара Генрикес (Sara Henriques)лар ташриф буюрдилар. Ташриф доирасида португалиялик профессорлар ва университет ректори Б. Абдуллаев, халқаро ҳамкорлик бўйича проректор Ғ. Ўразбоев, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор З. Ибрагимов, Жисмоний маданият фаультети декани А. Шарипов, Жисмоний маданият фаультети ўқитувчиси О. Саидмаматов иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Урганч давлат университети ва Порто университети ўртасидаги йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқалари ҳақида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, ташриф доирасида 13-16 май кунлари профессор Сара Генрикес Жисмоний маданият факультети талабаларига Порто университети ҳақида, профессор Паула Сильва талабаларга спорт таълими бўйича семинар ўтказиши режалагтирилган.