Har qanday elektron murojat virtual qabulxona orqali amalga oshirishigiz mumkin

Урганч давлат университетида педагог-ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини оширишга йўналтирилган маънавият соатлари

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 10 Май 2017

Урганч давлат университетида профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида “Маънавият соат”лари ташкил этилди. Маънавият соатида Урганч давлат университети ректори Б.Абдуллаев олий таълим тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор С.Давлетов “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг мазмун-моҳияти ҳақида, ЎзДЖҚН кафедраси катта ўқитувчиси О.Худайберганов “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили давлат дастури” ҳақида, университет ҳуқуқшуноси Ш.Атаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 февралдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан чиқариладиган расмий огоҳлантириш шаклини ҳамда уни чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 60-сонли қарори ижроси тўғрисида маъруза қилдилар.











2015@ URDU | All rights are reserved.| Department of IT