Ilm-fan 2020

science

       Davlat ramzlari Davlat ramzlari

olimp

“Мураббийлик фаолиятини инновацион ташкил қилиш асослари» мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 2019-01-08



2019-йил 8-январда УрДУ маданият саройида  “Мураббийлик  фаолиятини инновацион ташкил қилиш асослари» мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинар-тренингда УрДУ мураббийлар кенгаши раиси Ш.Исмаилова сўзга чиқиб, мураббийлар фаолиятини инновацион асосда бошқариш ва ташкил қилишга доир маълумот ва тавсиялар  бериб, талабалар типларини,характер-хусусиятларини кўрсатиб ўтдилар.

УрДУ амалиётчи-психологи М.Султонова “Мураббийлар фаолиятига психологик  ёндашув” мавзусида маълумот ва тавсиялар бериб ўтди.Талабалар билан  самарали  ишлашга доир тренинглар билан таништирди.

УрДУ “Педагогика ва психология” кафедраси катта ўқитувчиси Р.Раззоқова сўзга чиқди.

Семинар-тренинг баҳс-мунозарага бой бўлди. Мураббийлар ҳамкорликда фаолият юритишга келишиб олишди.