Har qanday elektron murojat virtual qabulxona orqali amalga oshirishigiz mumkin

Davlat ramzlari

'Ayollar siyosiy faolligini oshirishda Konstitutsiyaning o'rni' mavzusida ilmiy-amaliy anjuman

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 07.12.2017

2017 йил 1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан Хоразм вилояти хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда “Аёллар сиёсий фаоллигини оширишда Конституциянинг ўрни”мавзусида Урганч давлат университети маданият саройида илмий-амалий анжуман ўтказилди. Анжуманда Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор С.Абдукаримова ”Конституция-бахтимиз қомуси”мавзусида, УрДУ Маънавият бўлими бошлиғи Ш.Аллаберганов “Конституция-адолат мезони” мавзусида, Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокими ўринбосари, Урганч шаҳар Хотин қизлар қўмитаси раисаси М.Амонбоева “Конституциямиз – ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати” мавзусида, “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” кафедраси доценти О.Абдуллаев “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва миллатлараро муносабабатлар” мавзусида, УрДУ Мураббийлар кенгаши раиси доц.Ш.К.Исмаилова “Конституция ва ёшлар” мавзусида, УрДУ бош юрист-консульти Ш.Қ.Атаев “Конституция-давр кўзгуси” мавзусида маърузалар қилдилар. Маърузаларда ҳуқуқий давлат ва демократик жамият қуриш йўлидан дадил одимлаб бораётган мамлакатимизда хотин-қизларнинг эркаклар билан барча соҳада тенглигини таъминлашга, уларни улуғлаш ва қадрлашга, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган миллий ҳуқуқ тизими яратилганлиги, истиқлол йилларида Конституциямиз ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларда асосий мақсад юртимиз аёлларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, опа- сингилларимизнинг фаоллигини оширишга, уларга маънавий-руҳий мадад беришга, қолаверса, уларни турли таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилганлиги таъкидланди.