Har qanday elektron murojat virtual qabulxona orqali amalga oshirishigiz mumkin

Davlat ramzlari

'Kondensirlangan muhitlar fizikasining yangi yutuqlar' mavzusida xalqaro anjuman o'tkazildi.

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 23.09.2017

2017 йил 20 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, Урганч Давлат Университети ҳамда Хоразм Маъмун Академияси хамкорлигида “Конденсирланган муҳитлар физикасининг янги ютуқлар” мавзусида халқаро анжуман ўтказилди.
Ушбу анжуманнинг асосий мақсади замонавий конденсирланган муҳитлар физикаси соҳаси муаммолари ва унинг истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда соҳа ютуқларини илғор инновацион материаллар яратишга, ресурс тежамкор технологияларда ва муқобил энергетика соҳаларида қўллаш масалаларини тахлил килишдан иборат.
Анжуманда ресурс тежамкор материаллар, юқори эффективликка эга 3-авлод қуёш элементлари, муқобил энергетика учун истиқболли материаллар, наноэлектроника, квант информатикаси ҳамда замонавий нанотехнологияларнинг турли масалалари каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. Анжуманда АҚШ, Германия, Италия, Франция, Буюк Британия, Бельгия, Греция, Япония, Корея, Россия каби 20 та мамлакатдан 50 дан ортиқ олим иштирок этди. Бундан ташқари, республикамиз олий ўқув юртлари, академик илмий-тадкикот институтларидан 50 дан ортиқ олимлар, докторантлар ва талабалар фаол иштирок этдилар.