Har qanday elektron murojat virtual qabulxona orqali amalga oshirishigiz mumkin

AQSH va O'zbekiston olimlarining ikkinchi xalqaro ilmiy konferensiyasi

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 8 Август 2017

Мамлакатимиз тараққиётининг бош омилларидан бири жамият истиқболини белгилайдиган ва замон талабларига жавоб берадиган таълим тизимини ривожлантириш масаласидир. Ушбу маънода Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонлиқарори олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, кадрлар тайёрлашнинг маъно-мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида олий таълим тизимини келгусида янада такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш каби устувор йўналишлар белгиланган. Айниқса, олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш Дастурини тузишда хорижий етук мутахассисларни жалб этиш, олий таълим тизимини келгусида ҳар бир олий таълим муассасаси томонидан хориждаги етакчи турдош илмий-таълим муассасалари билан истиқболли ҳамкорлик алоқаларини яқиндан йўлга қўйиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган энг замонавий педагогик технологиялар, таълим дастурлари ва ўқув-методик материалларни кенг жорий этиш, илмий-педагогик фаолиятга юқори малакали чет эл ўқитувчилари ва олимларини жалб этиш комплекс ривожлантиришнинг энг муҳим вазифалари этиб белгиланишида ҳар бир олий таълим муассасасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган аниқ ва манзилли ривожлантириш дастурларининг қабул қилиниши алоҳида эътиборга моликдир.
Ҳеч шубҳасиз, 2017 йил 8-12 август кунлари Урганч давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети ва Хоразм Маъмун Академияси ҳамкорлигида бугунги кунда ўз ишини бошлаётган “Анализ ва математик физиканинг долзарб муаммолари” мавзусидаги Ўзбекистон-АҚШ олимларининг II-чи халқаро илмий анжумани ҳам ушбу қарор мазмун-моҳияти ва вазифалари билан ҳамоханг тарзда олий таълим соҳасидаги халқаро хамкорликни янада ривожлантириш, илмий алоқаларни мустаҳкамлаш борасидаги ўта аҳамиятли тадбирдир.
Ушбу анжуманнинг мақсади Ўзбекистон ва АҚШ, шунингдек Италия, Франция, Россия, Жанубий Корея каби ривожланган давлатлар олимларининг илмий ва илмий-техник ҳамкорлигини янада юқори даражага кўтариш; математика оламида эришилаётган энг янги натижалар билан ўртоқлашиш ва фикр алмашиш; Ўзбекистонлик ёш олимлар эришган илмий натижаларни АҚШнинг нуфузли журналларида чоп этишдан иборат.
Урганч давлат университети ва Калифорния давлат университети (Фуллертон шаҳридаги) ўртасида 2011 йилда ҳамкорлик меморандуми имзоланган бўлиб, ушбу меморандум Ўзбекистон ва АҚШ давлатлари ўртасида 2010 йилда имзоланган илмий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги келишув доирасида амалга оширилган. Ушбу меморандум асосида 2014 йил 20–23 май кунлари АҚШ – Ўзбекистон олимларининг биринчи халқаро конференцияси Калифорния давлат университетида ўтказилган.
АҚШ – Ўзбекистон олимларининг иккинчи халқаро конференцияси 2017 йил 8-12 август кунлари Урганч давлат университетида ўтказилмоқда. Мазкур конференцияга Республикамизнинг турли вилоятларидан 150 нафарга яқин, АҚШдан 21 нафар, шунингдек Жанубий Кореядан 4 нафар, Россиядан 3 нафар, Қозоғистондан 3 нафар, Хиндистондан 3 нафар, Хитойдан 2 нафар, Италиядан 2 нафар, Польшадан 2 нафар ва Франция, Малайзия, Туркия каби давлатлардан олимлар ташриф буюрган.
Анжуман очилишида Хоразм вилояти ҳокими Пўлат Бобожонов, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узокбой Бегимқулов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси вице-президенти Сирожиддин Мирзаев, Ўзбекистон Миллий университети проректори Алимжон Халмухамедовларсўзга чиқдилар. Бу анжуманда Республикамизнинг йирик олимлари, жумладан, академиклар А.С.Садуллаев, А.Ш.Аюпов, профессорлар Г.Худайберганов,А.Азамов, С.Н.Лақаев, Р.Р.Ашуров, М.Орипов, А.Р.Халмухамедовларбилан бир қаторда, энди илмий соҳага қадам қўяётган ёшлар ҳам иштирок этмоқда.
Мазкур илмий анжуманда алгебра ва функционал анализ, динамик системалар, математик физика ва хусусий хосилали дифференциал тенгламалар, эхтимоллар назарияси ва математик статистика, комплекс анализ ва плюрипотенциаллар назарияси, метрик фазолардаги анализ йўналишлардаги маърузалар ўрин эгаллаган.
Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу иштирокчилар орасида математиклар учун бериладиган энг нуфузли мукофотлардан бири “Фильдс” медали соҳиби Калифорния университети профессори Ефим Зелманов ҳамда Тинисбек Калменов, Махмуд Содибеков, Август Цих, Леонид Бунимович, Дан Поповичи, Марко Абате, Зоир Ибрагимовларнинг иштирок этаётганлиги ушбу конференциянинг қанчалик нуфузли эканини яна бир бор исботлайди. Шу билан бирга ушбу конференцияда илк бор “Талабаларнинг халқаро илмий тажрибаси” деб номланган шўъба фаолият кўрсатмоқда. Ушбу шўъбани ташкил этилишидан асосий мақсад ёзги таътил пайтида Ўзбекистонлик математик олимлар билан илмий изланишлар олиб бориш учун ташриф буюрган АҚШлик талабаларнинг Ўзбекистонда олган билимлари ва Ўзбекистонлик талабалар билан алмашган тажрибаларини муҳокама қиладилар.
Конференция давомида 100дан ортиқ шўъба маърузалари, 12 та пленар маърузалар ва 2 та илмий оммабоп маърузалар ўтказилиши, шунингдек Хива шаҳрига ва Хоразмнинг қадимий қалъаларига сайёҳат уюштириш каби маданий тадбирлар режалаштирилган.
Ушбу конференция натижалари АҚШнинг нуфузли журналларида чоп этилиши кўзда тутилган.























2015@ URDU | All rights are reserved.| Department of IT