Har qanday elektron murojat virtual qabulxona orqali amalga oshirishigiz mumkin

Davlat ramzlari

O'zbekiston Respublikasi davlat mustaqilligining 26 yilligi hamda yangi o'quv yilining boshlanishiga bag'ishlangan tantanali tadbir va 'Talabalik qasamyodi'ni qabul qilish marosimi

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 2 Sentabr 2017

2017 йил 2 сентябрь Урганч давлат университетида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда янги ўқув йилининг бошланишига бағишланган тантанали маросим ва “Талабалик қасамёди”ни қабул қилиш маросими ўтказилди. Тадбирни университет ректори, физика-математика фанлари доктори Б.И.Абдуллаев очиб берди.
Шундан сўнг Хоразм вилояти ҳокими Пўлат Раззакович Бобожонов, Ўзбекистон Қаҳрамони Шарифбой Ражабов, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, меҳнат фахрийси Аминбой Вапаев, профессор Атабой Жуманиязовлар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар. Сўзга чиққанлар Ватанимизнинг буюк келажагини қуриш, мустақиллигимизни ҳимоя қилиш, ўз билим ва иқтидорини, куч-қувватини юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги йўлида сарфлаш ёшларимизнинг муқаддас бурчи эканлигини таъкидладилар, 1 курсга қабул қилинган талабаларга юксак марраларни эгаллашларида омад тиладилар.
Тадбир сўнгида 1-босқич талабалари номидан Урганч давлат университетига 2017-2018- қабул йили тест синовларида юқори балл тўплаб талабалик бахтига муяссар бўлган Филология факультети талабаси Бобур Пўлатов “Талабалик қасамёди”ни ўқиди.
Тадбирда Хоразм вилояти ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик вакиллари, меҳнат фахрийлари, Урганч давлат университетининг талаба-ёшлари, профессор-ўқитувчилари, ота-оналар иштирок этдилар. Тантанали маросимдан сўнг барча талаба-ёшлар ҳамда университетга ташриф буюрган меҳмонлар «Мустақиллик дарслари» ва «Маънавият соатлари»га таклиф этилди.