Bitiruvchilar klubi

science

       Davlat ramzlari Davlat ramzlari

olimp

Ражабов Худаёр Мадримовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Органик кимёни ўқитишнинг концептуал-тарихий аспектлари (Олий таълим муассасаларининг кимё таълим йўналиши мисолида)», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ped386.

Илмий раҳбар: Омонов Ҳожиқул Товбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация иши бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.20.02.

Расмий оппонентлар: Қайпбергенов Атабек Тулепбергенович, техника фанлари доктори; Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: органик кимё фанини ўқитишнинг концептуал-тарихий аспектларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

органик кимё фанини ўқитишнинг педагогик имкониятлари  жаҳон кимё тарихи ва Ўзбекистон кимё олами тараққиётига муштарак ҳолда замонавий тенденцияларга мувофиқ  тарихийлик тамойилига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;

ўқув материалларини тарихийлик тамойилига биноан фаннинг ривожланиш контекстида олимларнинг кашфиётларини концептуал аспектлар асосида ўқув курсининг мавзулари мазмунига сингдириш ва таълим жараёнига тадбиқ этишнинг ташкилий структураси такомиллаштирилган;

талабаларнинг мустақил билим олиш кўникмаларини ошириш механизми тарихий манбаларни замонавий технологиялар воситасида лойиҳалаштириш орқали таълимий мотивация, касбий компетентлик ва илмий тафаккурни ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;

бўлaжaк кимё фани ўқитувчиларининг метoдик тaйёргaрлигини ривожлантиришгa хизмaт қилaдигaн билим, aхбoрoтлaрни тaқдим этиш вocитaлaри, уcуллaрини такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Органик кимёни ўқитишнинг концептуал-тарихий аспектлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

олий таълим муассасаларида органик кимё фанини ўқитишнинг педагогик имкониятлари жаҳон кимё тарихи ва Ўзбекистон кимё олами тараққиётига муштарак ҳолда замонавий тенденцияларга мувофиқ  тарихийлик тамойилига устуворлик бериш, фаннинг ривожланиш контексти олимларнинг кашфиётларини концептуал аспектлари асосида таркиблаштириш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялардан «Учебные компетенции и инфраструктура для  e-Learning и переподготовки» (2010-2013 йй.) номли лойиҳаси доирасида бўлажак кимё фани ўқитувчиларининг метoдик тaйёргaрлигини, касбий компетенцияларини ривожлантириш тузулмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 февралдаги 89-03-838-сонли маълумотномаси). Натижада кимё фанини ўқитишнинг концептуал аспектлари тарихийлик тамойили асосида aхбoрoтлaрни тaқдим этиш вocитaлaрини таъминлаган ҳолда самарали фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган;

талабаларнинг мустақил билим олиш кўникмаларини ошириш механизми тарихий манбаларни замонавий технологиялар воситасида лойиҳалаштириш орқали таълимий мотивация, касбий компетентлик ва илмий тафаккурни ривожлантириш асосида ўқув-методик таъминотини ишлаб чиқишда  фойдаланилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 февралдаги 89-03-838-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда тарихий материаллар асосида таълим жараёнини ташкил этишнинг методик имкониятлари ортган;

бўлaжaк кимё фани ўқитувчиларининг метoдик тaйёргaрлигини таркиб топтиришга хизмaт қилaдигaн билим, aхбoрoтлaрни тaқдим этиш вocитaлaри ва уcуллaрини такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқилган, уларнинг гностик, методик, индивидуал ва гуруҳий, шунингдек оммавий ахборот бериш каби функциялари органик кимё тарихини ўқитишнинг ўқув-методик таъминотини ишлаб чиқишда  фойдаланилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 февралдаги 89-03-838-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур тавсиялар органик кимё фанидан тарихийлик тамойили асосида ўқув материаллар мазмунини бойитишга ва методик жиҳатдан такомиллаштиришга, талабаларни касбий-методик тайёргарлигини орттиришга хизмат қилган.