Урганч давлат университетида биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз, ОИТС ва гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида спортнинг шаҳмат тури бўйича мусобақа

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 04 dekabr 2015



Урганч давлат университетида биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз, ОИТС ва гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида спортнинг шаҳмат тури бўйича мусобақа ўтказилди.

                          2015 йил 27 ноябрь куни  Урганч давлат университетида “Камолот” ЁИҲ УрДУ бошланғич ташкилоти ва ОИТСга қарши курашиш Хоразм вилояти маркази билан ҳамкорликда “Биз ёшлар-соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз, ОИТС ва гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда университетнинг барча факультэтидан  ташриф буюрган талабалар  спортнинг “Шахмат” тури бўйича беллашишга киришдилар. Ҳам дўслик, ҳам зукколик,  билим ва фаоллик талаб қилувчи ушбу танловда барча талабалар катта қизиқиш ва тайёргарлик билан ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар.Ўйин давомида хакамлар ҳайъати аъзолари тамонидан билдирилган якуний натижаларга кўра спортнинг чаққонлик ва ақлни чархловчи спорт турларидан бўлган “Шахмат” ўйинида йигитлар ўртасида  Жисмоний маданият факультетини талабаси Мақсад Сапаев  ўз тенгсизлигини намоён  қилган бўлса иқтисодиёт ва туризм  факультети талабаси Санжар Эгамберганов 2-ўрин, тарих факультети  талабаси Мазимбой Манглибоев эса 3-ўрин  соҳиби бўлдилар. Танлов сўнгида ғолиб талабалар “Камолот” ЁИҲ УрДУ БТ ҳамда ОИТСга қарши курашиш вилоят Маркази томонидан ажратилган диплом, фаҳрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Танловда 87  нафар талаба-ёшлар иштирок этди.