Har qanday elektron murojatni virtual qabulxona orqali amalga oshirishingiz mumkin

Davlat ramzlari

Messenger

Камолот билимдонлари Республика босқичи Хоразмда

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 14 Aprel 2016 y

Жорий йилнинг 13 апрел куни “Камолот” ЁИҲ, “Камолот” ЁИҲ Хоразм вилоят Кенгаши, ”Камолот” Урганч шахар Кенгаши, Урганч давлат университети Маънавият ва марифат бўлими ҳамда “Камолот” ЁИҲ УрДУ бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида “Камалак билимдонлари” кўрик-танлови Республика босқичининг Хоразм вилоятида бўлиб ўтадиган тури доирасида барча вилоятлардан келган Камалак билимдонларини кутиб олиш маросими Урганч шахридаги “Урганч вокзалида” бўлиб ўтди. Бу тадбирда барча вилоятларда келган Камалак ёшлари кўтаринки руҳда кутиб олинди. Тадбир давомида вилоятларда келган Камалак ёшлари мусиқий чиқишлар ҳамда миллийликка ёғрилган одатларимиз асносида кутиб олиниб, барча билимдонларни Урганч давлат университетида бўлиб ўтадиган кўрик-танловга йўл олинди. Тадбир давомида барча билимдонларимиз Урганч давлат университетига етиб келишди ва бу ерда муносиб қарши олинди, Сўнгра меҳмонларимиз тушлик қилишлари учун Урганч давлат университети ошхонасига таклиф қилинди ва сўнга барчани “Камолот билимдонлари” кўрик-танловига бағишланган куй-қўшиқлар ҳамда дилтортар қўшиқларни ижро этувси санаткорлар иштирокидаги консертга таклиф қилинди. Тадбир жуда қизиқарли, жуда мароқли ва албатта кўнгилни кўтарувчи кайфиятларга бой руҳда бўлиб ўтди.