ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ 24 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНДИ

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 09 Dekabr2016 Manba:mcs.uz

Ҳар йили муҳтарам Президентимиз Фармонларига асосан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиб келаётган турли соҳа илғорлари давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлиб, юртдошларимиз меҳнатлари ўз рағбатини топиб келмоқда.
НАВОИЙ
Жумладан, Навоий вилоятининг бир гуруҳ соҳа вакиллари Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг қутлуғ йигирма беш йиллиги ҳамда касб байрамлари муносабати билан турли унвону орден-медаллар билан тақдирлангани қалбларга олам-олам фахру ифтихор бағишлади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг йигирма тўрт йиллиги байрами арафасида вилоят ҳокими Э. Турдимов раислигида бўлиб ўтган расмий маросимда ўзларининг кўп йиллик самарали ва ҳалол меҳнатлари билан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этиб келаётган, элу юртда обрў-эътибор топган азиз ҳамюртларимизга ушбу давлат мукофотлари топширилди.
- Инсон соғлиги - энг олий неъмат ҳисобланади. Буни чуқур ҳис этиб, кўп йиллардан буён ўзим танлаган тиббиёт соҳасида ишлаётганимдан, шу соҳада қадр топганимдан ҳамиша фахрланаман. Айниқса, менинг камтарона меҳнатим улкан рағбатга лойиқ топилгани зиммамга янада масъулият юклаш билан бирга, келажаги буюк юртнинг истиқболи ва тараққиёти йўлида янада фидокорона хизмат қилишга чорлайди, албатта, - дейди Қизилтепа туманидаги "Ўртақўрғон" қишлоқ врачлик пункти мудираси, "Эл-юрт ҳурмати" ордени нишондори Гуландом Жумаева.
Ҳаяжонли дақиқалар шукуҳи ва мазкур тантанадаги ютуқлар эътирофи мукофотланганлар қалбига қувонч улашган бўлса, бу лаҳзалар барча иштирокчиларга чексиз орзу-ҳавас бахш этди. Бу истаклар сўзга чиққанлар фикрларида ҳам ўз тасдиғини топди.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари F.И.Ибрагимов иштирок этди.
6 декабрь куни Гулистон шаҳар ҳокимлиги "Ёшлар маркази” биносида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллигини нишонлашга бағишланган вилоят тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Республика ҳамда вилоятнинг таълим, фан, маданияти ва санъати ривожига ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшган ёзувчи ва шоирлар, санъат ва маданият ходимлари, спорт соҳасида самарали ютуқларни қўлга киритган иқтидорли ёшлар, ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда бошқа соха вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида 2016 йилда самарали ютуқларни қўлга киритган бир қатор ташкилот раҳбарлари, санъат ва маданият ходимлари, ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда спорт соҳаси вакиллари давлат мукофотлари ҳамда вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбирнинг концерт дастури ҳамда байрам дастурхони шаҳардаги "Наврўз” тўйхонасида давом этди. Унда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар Оғабек Собиров, Собиржон Мўминов, маҳаллий хонандалар Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Асатилло Ҳолиқов ҳамда Иброҳим Қурбонов, Жаҳонгир Аллаев ўзларининг ёқимли куй-қўшиқлари билан даврага файз киритишди.
6 декабрь куни вилоят мусиқали драма театрида "Юртнинг виждонисан, буюк Қомусим” деб номланган бадиий-мусиқий тадбир ўтказилди. Тадбир икки қисмдан иборат бўлиб, расмий қисмда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У. Розиқулов ҳамда вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов иштирок этиб, нутқ сўзладилар ва Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан мукофотланганларни тақдирладилар.
Тадбирнинг бадиий қисмида "Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ёдгор Мирзажонов, Гулмира Абдулаҳатова, Рахшона Қўзиева, Шаҳзод Собиржонов, таниқли эстрада хонандаси Отабек Муҳаммадзоҳид, хонандалар Ойбек Позилжонов, Ҳасанжон Муродов, Холмурод Холиқов, Холмурод Хоринов, Мушарраф Зокирова, Моҳларой Бўтаева, Аъзамжон Султонов, Адҳамжон Абдулҳаев, Акрамжон Мажидов, Илёс Расулов, Шоҳиста Холматова, Муҳайё Тожиматова, Андижон санъат коллежининг "Тарона” халқ чолғу камер оркестри, Андижон шаҳар 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари, "Мерос” жамоаси раққосалари ўзларининг энг сара куй, қўшиқ ва рақслари билан иштирок этдилар.