Bitiruvchilar klubi

science

       Davlat ramzlari Davlat ramzlari

olimp

АВСТРАЛИЯДАН ХУШХАБАР: ДЕНИС ИСТОМИН НОВАК ЖОКОВИЧНИ МАҒЛУБ ЭТДИ

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 19 Yanvar 2017 Manba:mcs.uz

Бир неча дақиқалар олдин Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин фаолиятидаги энг йирик ғалабасига эришди. Австралиянинг Мельбурн шаҳрида 16 январда бошланган "Катта Дубулға" туркумидаги энг нуфузли тўрт турнирдан дастлабкиси - Австралия очиқ чемпионатининг иккинчи даврасида мусобақанинг амалдаги ғолиби сербиялик Новак Жокович билан куч синашган теннисчимиз машҳур рақибини енга олишнинг уддасидан чиқди.
Ҳамюртимиз 128та давлатнинг биринчи ва иккинчи рақамдаги 128 нафар ракеткачилари иштирок этаётган мусобақанинг биринчи босқичида хорватиялик Иван Додиг устидан устунликка эришиб, иккинчи босқичда айнан Жоковичга рўбарў келди. "Australian open” йўналишида олти карра жаҳон чемпионига (2008, 2011, 2012, 2013, 2015, 2016) қарши кортга тушган Денис 4 соату 54 дақиқа давом этган баҳсда Новак 14, Денис эса 17 маротаба эйс зарбасини амалга оширди. Жокович тўққиз бор, Денис эса уч марта қўшхатога йўқ қўйди. Шу тариқа кескин ва муросасиз ўтган беллашув Денис Истоминнинг 7:6, 5:7, 2:6, 7:6, 6:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Мазкур спортчилар шу кунга қадар ўзаро беш маротаба бир-бирига қарши кортга тушган ва барчасида сербияликнинг қўли баланд келган. Яъни, 2010 йил- "Australian open” (6:1, 6:1, 6:2)
2011 йил- "Майями Мастерс” (6:0, 6:1) 2013 йил- "Канада Мастерс” (2:6, 6:4, 6:4)
2014 йил- "Australian open” (6:3, 6:3, 7:5)
2015 йил- "Australian open” (6:3, 6:3). "Катта дубулға” туркумига кирувчи барча мусобақаларда ғолиб чиққан Жокович уч марта "Уимблдон”, икки бор "US Open” ва бир марта "Ролан Гаррос”да муваффақият қозонган. Фаолияти давомида яккалик баҳсларида жами 67та мусобақада бош мукофотга сазовор бўлган.
Истоминнинг турнирдаги биринчи рақибига келсак, ҳамюртимиз Иван Додиг билан илк бор бундан ўн йил олдин Қозоғистонда ўтказилган "Челленжер” турнирида рўбарў келган ҳамюртмиз зафар қучган. Кейин 2013 йили Англия ва 2015 йили Италиядаги турнирларда хорват теннисчининг қўли баланд келган.
Дениснинг олдида яна олтита босқич бор. Учинчи босқичда, эртага юртдошимиз дунё рейтингида 30-рақамли теннисчи испаниялик Пабло Корена Баста билан ўзаро тўқнаш келади.