БУХОРО: ХОДИМЛАР МАЛАКА ОШИРИШДИ

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 17 Noyabr 2016 Manba:mcs.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 27 мартдаги "Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси бўйича малакасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 73-сон қарорига мувофиқ, Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали томонидан Бухоро Давлат Университетида 14-17 ноябрь кунлари вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, театрлар, таълим муассасалари, Академик ва халқ бадиий жамоалари, Халқ ижодиёти маданий-маърифий ишлар илмий методика маркази, "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси вилоят бўлими, Бухоро Давлат музей қўриқхонаси, кўзи ожизлар кутубхонаси, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда туман ва шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлимларида фаолият олиб бораётган Ахборот коммуникация технологиялари бўйича масъул 28 нафар ходимларнинг "Ахборот хавфсизлиги” дастури бўйича малакалари оширилди.