Bitiruvchilar klubi

science

       Davlat ramzlari Davlat ramzlari

olimp

Боксчиларимизни ҳеч ким тўхтата олмади

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 12 Dekabr2016 Manba:mcs.uz

Боксчиларимизни ҳеч ким тўхтата олмади
Латвия пойтахти Рига шаҳрида бокс бўйича 67-маротаба ўтказилаётган анъанавий "Рига Опен 2016” халқаро турнирида қатнашган беш нафар боксчимизнинг барчаси финал йўлланмасини қўлга киритган эди.
Кеча ўтказилган финал жангларида эса тўрт нафар ҳамюртимиз олтин медаллар ҳамда бир га муносиб кўрилди.
Дастлабки финал баҳсида 64 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Элнур Абдураимов россиялик Анатолий Зирнов устидан ғалаба қозонган бўлса, 56 кг вазнда Абдулҳай Шараҳматов мезбон жамоа вакили Никита Андрошчуксни мағлуб этиб олтин медалга лойиқ кўрилди.
Афсуски 52 кг вазн тоифасида баҳсга киришган Сирожиддин Ғуломжонов исроиллик рақиби Давид Алавердианга имкониятни бой берди ва кумуш медал билан тақдирланди.
Бироқ сўнгги икки жанг вакилларимиз фойдасига ҳал бўлди ва улар ҳам шохсупанинг энг юқори ўринларидан жой олишди.
Даставвал 75 кг вазн тоифасида беларусиялик Иляс Адзинев ҳамюртимиз Маҳмуд Гаипов томонидан мағлуб этилган бўлса, супероғир вазнда Баҳодир Жалолов яна бир мезбон жамоа аъзоси Эвандрес Сервутсга ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Шунингдек турнирнинг "энг яхши боксчиси” соврини ҳамюртимиз Элнур Абдураимовга топширилди.
Рига шаҳрида ўтказилган "Рига Опен 2016” турнирда вакилларимиз умумий жамоа ҳисобида тўртта олтин ҳамда битта кумуш медалига сазовор бўлишди.
SPORTS.uz ахборот порталидан олинди