Bitiruvchilar klubi

science

       Davlat ramzlari Davlat ramzlari

olimp

ГУЛНОЗА - RIO-2016 ОЛИМПИАДАСИ ИШТИРОКЧИСИ

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 18 May 2016 y Manba:mcs.uz

Musobaqa vaqti va joyi
Rio-De-Janeyro
Sport turi
Dyuzdo
Musobaqa nomi va turi
Olimpia o'yinlari
Халқаро дзюдо федерацияси(IJF) спортчиларга Олимпиада ўйинларининг саралаш мусобақалари доирасида бериладиган рейтинг очколаридан ташқари, қитъавий квота ажратиш орқали йўлланмалар тарқатиши маълум.
Бир неча кун аввал мазкур ташкилот қитъавий квоталар насиб этган аёл дзюдочилар номини эълон қилди. Қувонарлиси, улар қаторида хоразмлик курашчи ҳам бор. Аниқроғи, -70 килограмм вазн тоифасида баҳс юритиб келаётган ҳазорасплик Гулноза Матниёзова ана шундай имтиёзга эга бўлди. Натижада, у жорий йили Бразилия давлатининг Рио-де-Жанейро шаҳрида уюштириладиган Ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Кези келганда айтиб ўтиш жоизки, ҳозирда Г. Матниёзова ўз вазн тоифасида Олимпиада рейтингида 26-ўринни банд этиб турганди.
Ушбу йўлланма билан ҳамюртимизни табриклаган ҳолда, Гулнозага Олимпиада медали насиб этишини тилаб қоламиз.
Қуйидаги жадвалда -70 кг. вазн тоифасида қитъавий квотага сазовор бўлган аёл дзюдочилар билан танишиш мумкин: