Bitiruvchilar klubi

science

       Davlat ramzlari Davlat ramzlari

olimp

ДЗЮДО: СОВРИНЛАРНИНГ АКСАРИЯТИ МЕЗБОНЛАРДА ҚОЛДИ

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 12 Noyabr 2016 Manba:mcs.uz

Термиз шаҳридаги "Алпомиш” кураш мажмуасида дзюдо бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон Кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Республикамизнинг барча вилоятларидан, жами 574 нафар спортчи иштирок этган турнирда қатнашчиларнинг бари мусобақа мезбонлар томонидан юқори савияда ташкил этилганлигини таъкидлашди. Ортларига олам-олам тааассуротлар билан қайтишаётганликларини яширишмади.
Қизиқарли ва мурсасиз курашлар сўнггида ўринлар қуйидагича тақсимланди:
Эркаклар жамоалари ўртасида:
1-ўрин Сурхондарё вилояти, 2-ўрин Қашқадарё вилояти, 3-ўрин Тошкент шаҳри
Аёллар жамоалари ўртасида:
1-ўрин Самарқанд вилояти, 2-ўрин Хоразм вилояти, 3-ўрин Сурхондарё вилояти. Ғолиб ва совриндорлар Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг дипломлари ҳамда вилоят ташкилий қўмитасининг қимматбахо совғалари билан тақдирланди.