Bitiruvchilar klubi

science

       Davlat ramzlari Davlat ramzlari

olimp

Жисмоний маданият факультетида 21 декабр 2016 йил 'Биз соғлом турмуш тарзи тарфдоримиз' шиори остида талабалар орасида спортнинг баскетбол тури буйича ўтказилган мусобақа

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 22Dekabr2016Manba:Jismoniy naz

Мустақиллигимиз муносабати билан мамлакатимизда спортни, жумладан хотин қизлар спортини ривожлантириш борасида қилинаётган улкан ишлар мазкур соха мутахассислиги олдига янгидан янги вазифаларни қўймоқда. Уларни муваффақиятли хал қилиш эса мамлакатимизда ахоли саломатлигини мустахкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда кутилаётган натижаларни бериши шубҳасиз.
Соғлом авлод канцептуал ғояси маънавий тарбиявий ишларда хам мухим ахамият касб eтади. Чунки бугунги глобаллашув жараёонида ёшларнинг соғлигини обект сифатида танловчи айрим реал хавфлар мавжудлигини унутмаслик керак. Булар сирасига гиёхвандлик, ичкиликбозлик, фохишабозлик ва ОИТС кабиларни киритиш мумкин. Талаба ёшларимизнинг онгига тегишли самарали услублар воситасидан ижобий таъсир eтиш орқали уларни бу иллатлардан асраб авайлаш мумкин. Ёшларни спотга жалб қилиш ва уларни саломатликларини яхшилаш хамда малакали спортчиларни тайёрлашда баскетбол спорт тури алохида ахамият касб eтади. Бoшқа спoрт турлари қатoрида баскeтбoл хам “Умид нихoллари”, “Баркамoл авлoд”, “Унивeрсиада” каби мусoбақалар дастурига киритилиши баскeтбoл билан шуғулланувчилар сoнини oшишига oлиб кeлди.
Ушбу борада Урганч Давлат университетида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан хотин қизлар спортини ривожлантириш хамда спортчи қизларни малакаларини янада ошириш мақсадида 21декабр факультетимиз хотин қизлар спорти “спорт фаолияти бўйича” тахсил олаётган талаба қизлар ўртасида спортнинг баскетбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобоқада факультетимиз барча курслари қатнашди. Мусобақа чиқиб кетиш усулида ўтказилди.
Жамоалар хаммаси бир бири билан бахслашиб ғолиб бўлган жамоа очколар хисобига қараб аниқланади Шу тарзда 3 ўринни 101-301 ХҚ эгаллаган бўлса, 2- ўринни 202 ХҚ жамоаси эгаллади, 1-ўринни 302 ХҚ гурухи жамоаси эгаллаб мусобоқа ғолиб бўлишди.
Ўйин давомида майдонда Жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедраси ўқитувчиси, УрДУ баскетбол терма жамоа мураббийси Сидназаров Улуғбек мусобақага бош ҳакамлик қилди. Шунингдек, барча гурух раҳбарлари хам фаол иштирок этишди.
Мусобақа давомида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар рўй бермади.
Мусобақа якунида ғолиб жамоалари “Талаба” спорт клуби Хоразм филиали томонидан фахрий ёрлиқлар, совғалар билан тақдирландилар.