КАРАТЭ WKF СПОРТЧИЛАРИМИЗ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИГА БОРИШАДИ

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 14 Oktyabr 2016 Manba:mcs.uz

Шу йилнинг 22-31 октябрь кунлари Австриянинг Линц шаҳрида олимпия спорт дастурларидан жой олган каратэ (WKF) бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилади.
23-маротаба ташкиллаштириладиган мусобақада дунёнинг 135 давлатидан 2000га яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда.
Уларнинг қаторида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам бор.
Мазкур Жаҳон чемпионатида Дилноза Бакирова, Барно Мирзаева, Садриддин Сайматов ва Достонбек Отаболаев Ватанимиз спорт шарафини ҳимоя қилишади. Шунингдек, делегация таркибидан Аламжон Муллаев (раҳбар), Ўктам Бекпўлатов (мураббий), Анвар Муҳаммедов (менежер), Алишер Қиличев ва Санжар Маҳмудов (иккаласи ҳам ҳакам) жой олиши белгиланган.