Bitiruvchilar klubi

science

       Davlat ramzlari Davlat ramzlari

olimp

НУКУСДА РЕСПУБЛИКА ИЖОДИЙ СЕМИНАР-ТРЕНИНГИ ЎТКАЗИЛАДИ

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 20 Yanvar 2017 Manba:mcs.uz

23-26 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридаги Бердақ номидаги Қорақалпоқ мусиқали театрида "Театр ва драматургия тараққиётида ёш ижодкорларнинг ўрни” мавзусида республика ижодий семинар-тренинги ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, "Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ўтоказиладиган мазкур семинарда ҳар бир театрдан тегишли йўналишлар (драматургия, режиссура, актёрлик, рассомлик) бўйича 25-35 ёш кесимида бўлган элликдан зиёд иштирокчилар жалб этилган.
Республика ижодий семинарининг очилишида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши раиси М.Ерниязов, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Б.Аҳмедов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Драматургия кенгаши раиси Шуҳрат Ризаев, "Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Бош директори ўринбосари Баҳром Усмонов иштирок этиши ва нутқ сўзлаши режалаштирилган.
Таниқли санъат арбоблари ва профессорлар томонидан қуйидаги мавзуларда маърузалар ўқилиши белгиланган:
Режиссура соҳаси бўйича - Жўра МАҲМУДОВ (Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессори, Ўзбекистон санъат арбоби). Мавзу: Ўзбекистон театрларида режиссура соҳасида ёшларнинг изланишлари. Драматургия бўйича - Шуҳрат РИЗАЕВ ("Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири, филология фанлари доцент). Мавзу: Замонавий долзарб ва тарихий мавзуларда саҳна асарлари яратилишида ёш ижодкорларнинг ўрни.
Саҳна нутқи бўйича - Гўзал ХОЛИҚУЛОВА (Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти илмий ишлар бўйича проректор, санъатшунослик фанлари номзоди). Мавзу: Республика театрларида саҳна нутқининг долзарб муаммолари.
Сценография бўйича - Шуҳрат АБДУМАЛИКОВ (Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри бош рассоми, Ўзбекистон санъат арбоби, профессор). Мавзу: Тарихий ва замонавий мавзулардаги спектаклларнинг сценография ечимлари масалалри Устоз шогирд мавзуси бўйича - Мафтуна МУҲАММАДАМИНОВА ("Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси етакчи мутахассиси). Мавзу: Театрда "Устоз ва шогирд” анъаналари давомийлиги ва ёш актёрларнинг ижро маҳорати масалалари. Шунингдек, драматургиядан Эркин Аъзам (Ўзбекистон халқ ёзувчиси, драматург), Қўчқор Норқобил (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, драматург), режиссурадан Нажиматдин Ансатбаев (Ўзбекистон халқ артисти), Фатхулла Хўжаев (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист), актёрликдан Ўзбекистон халқ артистлари Ёқуб Аҳмедов, Эркин Комилов, Саидкомил Умаров, Мирза Азизов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов, рассомликдан Шуҳрат Абдумаликов (Ўзбекистон санъат арбоби), либослар бўйича Севара Зуннунова (таниқли рассом)нинг ҳам семинарда ўз билим ва тажрибаларини ёшларга ўргатиши режага киритилган.
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Театрлар ва томоша муассасалари ишлари бошқармаси бошлиғи Муроджон Йўлдошев ташкилотчилигида семинар иштирокчилари қуйидаги таркибда тузилган:
Режиссёрлар Азиз Жўрабеков (Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри), Обид Абдураҳмонов (Ўзбекистон давлат ёшлар театри), Шуҳрат Иброҳимов (Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри), Бердибай Утебаев (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри), Ирзамурот Айбатов (Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри), Мурот Бегимов (Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри), Музаффар Мирзаев (Андижон вилояти мусиқали драма театри), Умид Норматов (Жиззах вилояти мусиқали драма театри), Илҳом Абсаламов(Жиззах вилояти қўғирчоқ театри), Ҳайрулло Солиев (Наманган вилояти мусиқали драма театри), Шуҳрат Санақулов (Самарқанд вилояти мусиқали драма театри), Ҳасан Бурхонов (Самарқанд вилояти рус драма театри), Дилмурод Пирматов (Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри), Фирузбек Абдураимов (Каттақўрғон шаҳар драма театри), Нурафшон Жамолиддинов (Сирдарё вилоят мусиқали драма театри), Фарҳод Болтаев (Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри), Акмал Тўраев (Фарғона вилояти қўғирчоқ театри), Сардор Сафаров (Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри);
Адабий эмакдошлар
Учқун Ўсаров (Ўзбекистон давлат драма театри), Саида Дадамирзаева (Ўзбекистон давлат сатира театри), Тимур Мустасин (Ўзбекистон давлат ёшлар театри), Гавҳар Раҳмонова (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри), Гулойим Турсинова (Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри), Элмира Сагалатдинова (Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри), Хусниддин Чўлиев (Самарқанд вилояти мусиқали драма театри), Дурдона Ўроқова (Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри);
Рассомлар
Лобар Турсунова (Ўзбек Миллий Академик драма театри), Бегзод Алимардонов (Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри), Илҳом Рустамов (Ўзбекистон давлат драма театри), Дилафруз Шаҳобиддинова (Ўзбекистон давлат сатира театри), Заҳро Қосимова (Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (Оперетта) театри), Мўътабар Рўзметова (Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театри), Роҳат Асқаров (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри), Барухбай Айтмуратов (Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри), Тўлибай Шардаметов (Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри),
Фарҳод Хотамов (Бухоро вилояти мусиқали драма театри), Лазиз Ғаниев (Жиззах вилояти қўғирчоқ театри), Хайрулла Чоршанбиев (Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри), Ихтиёр Ғоипов (Фарғона вилояти мусиқали драма театри), Моҳира Жуманиёзова (Хоразм вилояти мусиқали драма театри);
Актёрлар
Гулнора Жуманазарова (Ўзбек Миллий Академик драма театри), Обид Исмоилов (Ўзбекистон Давлат академик рус театри), Шерзод Эгамназаров (Ўзбекистон давлат ёшлар театри), Аваз Одилов (Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри), Умид Бўриев (Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театри), Мархабой Усеков (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри), Баҳодир Жапаров (Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри), Шамситдин Каломов (Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри), Баҳодир Мажидов (Андижон вилояти ёшлар театри), Бегзод Қурбонов (Андижон вилояти қўғирчоқ театри), Фотима Хабибова (Бухоро вилояти қўғирчоқ театри), Жасур Рахматов (Каттақўрғон шаҳар драма театри), Назокат Омонқулова (Фарғона вилояти рус драма театри), Ғайрат Аҳмедов (Қўқон шаҳар мусиқали драма театри), Хуршид Ҳакимов (Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри), Хўжаниёз Отажонов (Хоразм вилояти мусиқали драма театри), Абдуёз Матчонов (Хоразм вилояти қўғирчоқ театри).
Республика ижодий семинар-тренинги иштирокчиларининг вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида машғулотлардан бўш вақтда Бердақ номидаги Қорақалпоқ мусиқали театри ҳамда Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театрларида спектакль томошалари, И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейига саёҳат уюштириш каби маданий тадбирлар ҳам кўзда тутилган.