ОКСАНА ЧУСОВИТИНА ГИННЕС РЕКОРДЛАРИ КИТОБИДА

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 12 Dekabr2016 Manba:mcs.uz

Уч карра жаҳон чемпиони, Европа чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Оксана Чусовитина "Гиннес рекордлари” китобидан расман жой олди. Шу йилнинг ёзида, Бразилиянинг Рио шаҳрида бўлиб ўтган XXXI Ёзги Олимпиада ўйинлари пайтида спорт гимнастикаси бўйича дунёга машҳур юртдошимиз Оксана Чусовитина Халқаро спорт мутасаддилари томонидан Олимпиада ўйинларида энг кўп қатнашган спортчи сифатида "Гиннес рекордлари” китобидан жой олганлиги эътироф этилганди.
Куни кеча унга "Гиннес рекордлари” китобининг расмий мутахассислари томонидан махсус сертификат топширилди. Афсонавий спорт гимнастикачимиз еттита Олимпиадада иштирок этган дунёдаги ягона спортчи ҳисобланади. 41 ёшли Оксана 1992 йили МДҲ мамлакатлари терма жамоаси таркибида Барселона Олимпиадаси ғолиби бўлганди.
Оксана "Гиннес рекордлари” китобидан жой олган ягона ўзбекистонлик спортчи эмас. 2013 йил Россиянинг Астрахан шаҳрида Баҳодирлар ва тош кўтариш ўйинлари спорт турида энг кўп тош кўтариш бўйича рекорд ўрнатган ҳамюртимиз Муҳтарам Алиева ҳам ушбу рўйхатга киритилган ва сертификат билан тақдирланган эди. Полвон спортчимиз бир дақиқада икки қўлида 12 кг.дан, жами 24 кг. тошни 118 марта кўтаришнинг уддасидан чиққанди, қолаверса, 16 кг. тошни силтаб ва даст кўтаришни 30 дақиқа давом эттириб, мутахассислар ва мухлисларни лол қолдирганди.