ОЛТИН КУЗ САМАРҚАНДДА

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 4 Noyabr 2016Manba:mcs.uz

2 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрининг томоша залида "Олтин куз” Халқаро санъат фестивали доирасидаги "Воҳа наволари” мавзусида концерт томошаси бўлиб ўтди. Тадбирга Тошкент шаҳридан Фазилат Дурдиева раҳбарлигидаги "Мумтоз” мақом ашула ва рақс ансамбли ташриф буюрди. Ансамбл иштирокчиларидан Ўзбекистон халқ хофизи Сойибжон Ниёзов, "Ниҳол” мукофоти совриндори Шарофиддин Муродов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Озода Ёрова, Акбарали Асқаров, лирик хонандалар Аслиддин Дўстов, Аббос Ғаффоров, Дилафруз Мирзаева томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар залга йиғилган 750 нафар томошабинларга юқори кайфият улашди.