Bitiruvchilar klubi

science

       Davlat ramzlari Davlat ramzlari

olimp

ОЛТИН КУЗ ФАРҒОНАДА

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 7 Noyabr 2016 Manba:mcs.uz

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 19 октябрдаги 122-сонли йиғилиш баёнига асосан 2016 йилнинг 29 октябрь – 18 ноябрь кунлари Фарғона вилоятида "Олтин куз” Халқаро санъат фестивалининг ўтказилиши белгиланган.
Мазкур фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Тадбирлар ўтказилиши белгиланган вилоят Театр-концерт саройи ва Қўкон шаҳар мусиқали драма театри ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ташкилий-ижодий гуруҳ томонидан тасдиқланган дизайн асосида тасвирий воситалар ва баннерларни чоп этиб, уларни шаҳарларнинг марказий кўчаларида ўрнатилган махсус конструкцияларда жойлаштирилди.
Фестиваль иштирокчилари ва Ташкилий-ижодий гуруҳ вакилларини кутиб олиш, меҳмонхоналарга жойлаштириш, овқатланишини ташкил этиш ва кузатиш тадбирларини ташкил этиш тасдиқланган жадвал асосида белгиланди. Фестивал доирасида ўтказиладиган тадбирлар учун нотижорат мақсадда ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирларига бериладиган бир марталик руҳсатномалар расмийлаштирилди.
Фарғона санъат саройида "Олтин водий наволари” номи остида ўтказилган дастурда "Наврўз” ва "Лазги” ашула ва рақс ансамбллари ўз чиқишларини намойиш этишди. Жамоа Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Райимжонов дирижёрлиги остида Моцарт, Бах сингари кўплаб жаҳоннинг забардаст композиторлари асарларини ижро этдилар. Санъаткорларнинг ҳар бир чиқишини йиғилган томошабинлар олқишлар билан кутиб олдилар.
Фарғонада "Олтин куз” Халқаро санъат фестивали 18 ноябрга қадар давом этиб, фестивал доирасида турли кўнгилочар спектакллар, концерт дастурлари намойиш этилиши кўзда тутилган.