Bitiruvchilar klubi

science

       Davlat ramzlari Davlat ramzlari

olimp

Табриклаймиз!

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 12 Yanvar 2017 Manba:mcs.uz

Маънавий-маърифий муассасалар, музейлар, ахборот-ресурс марказлари бошқармаси бошлиқ ўринбосари Дурдиев Бормат Ғойипович 60 ёшга тўлди.
Юбилей муносабати билан вазирликда Бормат Дурдиевни муборакбод этишга бағишланган тантанали маросим ташкил этилди.
Тадбирда Маданият ва спорт ишлари вазири Б.Ахмедов юбилярнинг маданият ва санъат соҳасидаги фидокорона меҳнатини алоҳида қайд этди.
Дарҳақиқат, Бормат Дурдиев қарийб 40 йилдан буён маданият соҳасида фаолият олиб боради.
1978 йилда Тўрткўл тумани Тоза боғёп қишлоқ маданият уйи директори лавозимида иш бошлаган Б.Дурдиев ўтган йиллар давомида миллий мусиқа, анъанавий ижрочилик, рақс ва халқ ижодиёти санъати, номоддий маданий мерос дурдоналари, анъаналар, урф-одатлар, қадриятларни эъзозлаш, асраб-авайлаш ва тарғиб этишда, байрам тадбирлари, анъанавий ва маданий фестивалларни ўтказишида республикадаги фольклор-этнографик жамоаларини иштирокини таъминлаб, уни янада жозибали, юқори бадиий савияда ўтишида ўз ҳиссасини қўшди.
Вазирлик марказий аппаратида маданий-маърифий ишларни ташкил этишдаги амалий тажрибасини кенг қўллаб клуб муассасалари, маданият ва истироҳат ҳамда ҳайвонот боғлари ишини мувофиқлаштирди.
Бугунги кунда вазирлик ва унинг тизим ташкилотларида Б.Дурдиевнинг 30 дан ортиқ шогирдлари фаолият юритмоқда.
Тадбирда Маданият ва спорт ишлари вазири Б.Ахмедов Б.Дурдиевнинг маданият ва санъат соҳаси ривожига қўшган муносиб ҳиссаси учун вазирликнинг Фахрий Ёрлиғи тақдирлади.
Вазирлик номидан ҳурматли юбиляримиз – Бормат Дурдиевни самимий муборакбод этамиз. Оилавий бахт, тани сиҳатлик тилаймиз.