Тафаккур синовлари республика танловининг минтақавий босқичи

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 20 May 2016 y

2016 йилнинг 20 май куни “Огахий” номидаги Хоразм вилоят мусиқали драма театрида “Тафаккур синовлари” республика танловининг минтақавий босқичи ўтказилди. Танловда Қорақалпоғистон Республикасининг ҚҚДУ “Эркинлик қанотлари” жамоаси, НукДПИ “Мустақиллик ёшлари” жамоаси ва Бухоро вилоятининг БухДУ “Келажак эгалари” жамоаси, Навоий вилоятининг НавДКИ “Баркамол авлод” жамоаси ҳамда Хоразм вилоятининг УрДУ “Ал-Хоразмий ворислари” жамоалари беллашдилар. Хоразм вилоятининг УрДУ “Ал-Хоразмий ворислари” жамоаси танловнинг кейинги босқичига йўлланма олди.