Туризмни ривожлантириш истиқболлари: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 3 Март 2017 Manba:urdu.uz

2017 йил 3 мартда O’zLiDeP Хива туман Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Хива Туризм касб-ҳунар коллежи биносида “Туризмни ривожлантириш истиқболлари: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни” мавзусида амалий семинар ўтказилди.
Семинарда O`zliDeP Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таьлим маркази рахбари Д.Кабулова, Ўзбекистон ва Ёшлар телеканали вакиллари, УрДУ “Туризм” кафедраси мудири, доцент Ф.Абдуллаев, O`zliDeP туман Кенгаши раиси ўринбосари, аппарат раҳбари Ш.Отажанов, бошланғич партиялар билан ишлаш консультанти Я.Хожаниязова, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлими котибаси, O`zliDeP туман Кенгаши Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари Г.Атамуратова, “Хива тонгги” газетаси бош муҳаррир ўринбосари, туман Кенгаши депутати О.Исмаилов, соҳага тегишли тадбиркор ва ҳунарманд аёллар, коллеж ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди.