Bitiruvchilar klubi

science

       Davlat ramzlari Davlat ramzlari

olimp

ФУТБОЛ ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАДИК

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 14 Oktyabr 2016 Manba:mcs.uz

Хабарингиз бор, айни пайтда Баҳрайн мамлакатида футбол бўйича 19 ёшлилар ўртасида Жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи Осиё чемпионати финал босқичи давом этмоқда.
Тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб бораётган 16та термадан муваффақият қозонган тўрт жамоага келаси йили Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқи берилишини инобатга олсак унда иштирок этаётган ёшлар терма жамоамиз зиммасида улкан масъулият ётганлигига гувоҳ бўламиз. Буни ҳис қилган йигитларимиз гуруҳдаги дастлабки ғалабасини нишонлашди. Тожикистонлик тенгдошларига қарши майдонга тушган терма жамоамиз рақибларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиқишди. Аслида ҳисобни тожикистонликлар очишганди.
Кароматулло Саидовнинг деярли жарима майдончаси чизиғи ёнидан боши билан берган зарбаси кутилмаганда термамиз дарвозаси тўридан жой олди. Бунда дарвозабон Умиджон Эргашев хатога йўл қўйганди. Бироқ шундан кейинги вазиятларда ҳам, иккинчи бўлимнинг бошидан охирига қадар ҳам ташаббус ёшларимиз томонидан бўлди. Кетма-кет уюштирилган ҳужумларнинг фақатгина иккитаси гол билан якунланди - Саиджамол Давлатжонов ва Жасур Яхшибоев голларга муаллифлик қилишди.
Биринчи ва у қадар кучли бўлмаган рақибга қарши ўйинда-ку кутилган натижа рўй берди. Аммо олдинда янада жиддийроқ рақиблар бор. Жасур Абдураимов шогирдлари эртага Австралия термасига қарши тўп суришса, 21 октябрь куни Хитой термаси билан куч синашади. ЎЗБЕКИСТОН – ТОЖИКИСТОН - 2:1. Ҳакамлар: Нивон Робеш Гамини, Удаяканта (иккаласи ҳам Шри Ланкадан), Жеффри Гох (Сингапур).
Ўзбекистон: Умиджон Эргашев, Хожиакбар Алижонов, Ислом Қобилов, Хушнуд Авилов, Азиз Ғаниев, Санжар Қодирқулов (Саиджамол Давлатжонов, 46), Жасур Яхшибоев, Шароф Муҳитдинов, Ойбек Рустамов, Бекзод Ғанижонов (Бобир Абдихолиқов, 46), Нурилло Тўхтасинов (Жамшид Юсупов, 46).
Тожикистон: Беҳруз Хайриев, Табризи Давлатмир, Доробжон Эргашев, Кароматулло Саидов, Ҳасан Муҳаммаджони (Далер Ёдгоров, 74), Муҳсинжон Парпиев, Нуриддин Ҳамроқулов, Ваҳдат Ҳанонов, Зоир Жўрабоев, Паншанбе Эҳсони (Хожибой Зиёев, 75), Азимжон Раҳмонов. Голлар: С.Давлатжонов (67), Ж.Яхшибоев (72) – К.Саидов (19).
Огоҳлантириш: Ш.Муҳитдинов (27) - К.Саидов (20), В.Ханонов (90+2). Гуруҳимиздаги иккинчи жуфтликда Австралия термаси хитойлик ёшлар устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди.
2-тур. 18 октябрь.
Тожикистон – Хитой (18:30)
Австралия – Ўзбекистон (21:30)
3-тур. 21 октябрь.
Ўзбекистон – Хитой (21:30)
Австралия – Тожикистон (21:30).