ФУТБОЛ: ДАСТЛАБКИ ХУЛОСА ЎРТАЧА - ЯХШИ ҲАМ ЭМАС, ЁМОН ҲАМ

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 24 Yanvar 2017 Manba:mcs.uz

Кеча БААнинг Дубай шаҳрида янги йилдаги илк ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган миллий терма жамоамиз йиғин доирасидаги дастлабки ўртоқлик учрашувини ҳам ўтказди. 23 февраль ФИФА куни бўлмагани учун ҳар иккала терма жамоа ҳам хорижда ўйнаётган вакилларисиз майдонга тушишди. Ўйин эса дуранг натижа билан якун топди – 2:2.
Таркибдан хабар топган мухлис
ўзбекистонликлар таркибида Одил Аҳмедов ("Шанхай СИПГ", Хитой), Виталий Денисов ("Локомотив", Россия), Сервер Жепаров ("Истиқлол", Эрон), Сардор Рашидов ("Ал Жайиш", Қатар), Анзур Исмоилов ("Чанчун Ятаи", Хитой), Александр Гейнрих ("Ордабаси", Қозоғистон), Азизбек Ҳайдаров ("Ал Шабаб", БАА) ва яна бошқа тажрибали футболчиларнинг йўқлиги учун ғалаб қозона олмаганлигига шама қилишлари мумкин, аммо шу куни европаликлар орасида ҳам Италия ("Эмполи”), Голландия ("Витесс”), Франция ("Реймс”), Венгрия ("Диёсгёр”), Россия ("Спартак”, "Крилья советов”, "Краснодар”) каби футболи ривожланган Европа мамлакатларининг етакчи клубларида тўп сурувчи ўйинчилари йўқлигини ҳам унутмаслик лозим. Учрашув деярли тенг курашлар остида ўтганлиги қайд этилган натижадан-да кўриниб турибди. Аввалига Элдор Шомуродов ҳисобни очди, биринчи бўлимнинг ўзида грузинлар ҳисобни тенглаштиришди. Иккинчи бўлим охирларида рақиблар ҳисобда олдинга ўтиб ҳам олишди. Яхшики уларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади, Шомуродов иккинчи бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоадошларини мағлубиятдан қутқариб қолди. Ваҳоланки, учрашувнинг сўнгги дақиқаларида терма жамоамиз майдонда бир ўйинчи кам бўлиб қолди – Азим Аҳмедов майдондан четлаштирилди. Натижадан келиб чиқиб айтиш мумкинки, дуранг натижа борасида терма жамоамизга нисбатан ёмон ҳам, яхши ҳам хулоса чиқара олмаймиз. Барчаси саралаш гуруҳ учрашувларидан кейин аён бўлади.
Ўзбекистон - Грузия - 2:2
Ўзбекистон: Александр Лобанов, Даврон Ҳошимов, Ислом Тўхтахўжаев, Азим Аҳмедов, Станислав Андреев, Отабек Шукуров, Жавоҳир Соҳибов, Марат Бикмаев, Жамшид Искандаров, Элдор Шомуродов, Игорь Сергеев.
Захирадан майдонга тушганлар: Муротжон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Саламат Қутибоев, Жалолиддин Машарипов, Александр Мерзляков, Владимир Козак, Сардор Мирзаев, Игнатий Нестеров, Шуҳрат Муҳаммадиев, Шоҳруз Норхонов, Достонбек Ҳамдамов, Акбар Исматуллаев. Грузия: Кваскхадзе, У.Лобжанидзе, Хочолава, С.Лобжанидзе, Арабули, Зивзибадзе, Китеишвили, Тугуши, Шергелашвили, Рекхвиашвили, Шониа. Захирадан майдонга тушганлар: Мигинеишвили, Гошадзе, Григалашвили, Табидзе, Мамасакхлиси, Гануграва, Двалишвили, Хараишвили, Кимадзе, Парунашвили, Папунашвили.