Bitiruvchilar klubi

science

       Davlat ramzlari Davlat ramzlari

olimp

ФУТБОЛ: МАВСУМ ТУГАДИ - ЯНГИ МАВСУМ БОШЛАНДИ

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 20 Dekabr 2016 Manba:mcs.uz

Футбол бўйича 2016 йилги ёки XXV футбол мавусми якунига етганига кўп бўлгани йўқ. "Локомотив” жамоаси энг яқин таъқибчисини 11 очкога ортда қолдирган ҳолда ўз тарихида илк бор олтин медални қўлга киритиш билан бирга Ўзбекистон Кубогига ҳам сазовор бўлиб, "дубль” қайд этди. 63 очкодан тўплаган "Бунёдкор” ва "Насаф” жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларни бўлишиб олишди. Эътироф этиш керакки, қаршиликлар бронза медали жамлаш бўйича рекорд натижасини яна биттага кўпайтиришди – Рўзиқул Бердиев шогирдлари ўнинчи маротаба турнир жадвалининг учинчи поғонасидан жой олишди. Бу борада "Навбаҳор” жамоаси саккизта бронза медали билан иккинчи ўринда бормоқда.
Совринли ўринлар учун курашган "Бухоро” 58 очко йиғган ҳолда тўртинчи ўрин билан, чемпионатнинг амалдаги чемпиони "Пахтакор” эса 52 очко билан бешинчи ўриндан жой олди. "Қизилқум” (6-ўрин, 50 очко), "Металлург” (7-ўрин, 49 очко), "Машъал” (8-ўрин, 38 очко), "Шўртан” (9-ўрин, 35 очко) жамоалари ўртамиёналар сафини тўлдиришди. Ҳар йилги мавсумни қийинчиликлар билан ўтказиб, сўнгги турлардагина лигада қолиш масаласини ҳал этарди. Бу йил эса Даврон Файзиев жамоаси 34 очко билан ўнинчи ўринга кўтарилди.
"Хавфли минтақада”ги олтита жамоанинг тўрттаси водий вакиллари эканлиги водийлик ишқибозларни чинакам ранжитгани бор гап. "Нефтчи”ни (31 очко билан 11-ўрин) инобатга олмаганда "Қўқон-1912” (29 очко билан 12-ўрин), "Навбаҳор” (23 очко билан 15-ўрин) ва "Андижон” (23 очко билан 16-ўрин) жамоалари лигада "жон сақлаш” учун сўнгги тургача ҳаракат қилишди. Буларнинг қаторига "Олмалиқ” (26 очко билан 13-ўрин) ва "Обод” (24-очко билан 14-ўрин) жамоаларини ҳам қўшиш мумкин. Якунда эса Андижонда ўтган ҳал қилувчи "Андижон” ва "Навбаҳор” жамоаларининг ўзаро учрашувида майдон эгалари томонидан талаб этилган битта гол амалга ошмади. Охир-оқибат андижонликлар қуйи лигага равона бўлишди. 15-ўриндан жой олган "Навбаҳор” эса биринчи лиганинг "кумуш” жамоаси "Норин” билан ўтиш ўйинида куч синашиб, ниятига етди – олий лигадаги ўрнини сақлай олди.
Шундай қилиб, 2017 йилги мавсум олий лигасида биринчи лига ғолиби "Динамо”нинг қўшилиши эвазига 16та жамоа тўп суради. Бу борада бугун ЎФФ мажлислар залида бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида ЎзПФЛ раҳбари Фарҳод Магомедов ҳисобот берди. Унинг айтишича, янги мавсумда олий лига клублари бош мураббийларида ПРО лицензиясига эга бўлишлари шарт, акс ҳолда уларнинг футболчилар ўриндиғида ўтиришларга рухсат берилмайди. Қолаверса, келаси йили Суперкубок ўйини ўтказилмайди, сабаби, чемпионлик ҳам, Кубок ҳам "Локомотив”га тегишли, демак ўйинга хожат йўқ. Янгилик сифатида янги мавсумда чемпионга ҳам, Ўзбекистон Кубоги соҳибига ҳам алоҳида махсус Кубок таъсис этилган бўлиб, улар аввалгиларидан сифат ва қимматлиги бўйича ажралиб туради.
Қуръа натижасига кўра, олий лиганинг янги мавсумига келаси йилнинг 4 ва 5 март кунлари старт берилади. Дастлабки икки тур тақвими қуйидагича кўриниш олди:
1-тур "Машъал" - "Локомотив" "Бухоро" - "Олмалиқ" "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" "Пахтакор" - "Қизилқум" "Қўқон-1912" - "Насаф" "Металлург" - "Динамо" "Шўртан" – "Нефтчи" "Навбаҳор" – "Обод" 2-тур "Машъал” – "Металлург” "Локомотив” – "Сўғдиёна” "Динамо” – "Шўртан” "Нефтчи” – "Пахтакор” "Қизилқум” – "Навбаҳор” "Обод” – "Қўқон-1912” "Насаф” – "Бухоро” "Олмалиқ” – "Бунёдкор” 3-тур "Шўртан” – "Машъал” "Металлург” – "Локомотив” "Пахтакор” – "Динамо” "Навбаҳор” – "Нефтчи” "Қўқон-1912” – "Қизилқум” "Бухоро” – "Обод” "Бунёдкор” – "Насаф” "Сўғдиёна” – "Олмалиқ”.