ФУТБОЛ: ЯНА БИР КУНДАН КЕЙИН ЎЗБЕКИСТОН ИОРДАНИЯНИ ҚАБУЛ ҚИЛАДИ

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 8 Noyabr 2016 Manba:mcs.uz

Яна бир кундан сўнг футбол бўйича миллий терма жамоамиз пойтахтдаги "Пахтакор” стадионида Иордания миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Орадан тўрт кун ўтиб-ўтмай футболчиларимиз Ж.Кореяда жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг сўнгги босқичи бешинчи турида сафарда мезбонларга қарши майдонга тушади. Терма жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян мазкур иккита ўйин учун 4 ноябрдан навбатдаги ўқув-машғулот йиғини бошлади ва майдронга тушиши мумкин бўлган таркибни аниқлаб олди. Булар:
Дарвозабонлар: Александр Лобанов ("Пахтакор), Игнатий Нестеров ("Локомотив”), Элдор Суюнов ("Насаф”). Ҳимоячилар: Егор Кримец ("Бейжин Гоан”, Хитой), Анзур Исмоилов ("Чангчун Ятай”, Хитой), Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив”), Виталий Денисов ("Локомотив”, Россия), Даврон Ҳошимов, Станислав Андреев (иккаласи ҳам "Пахтакор”дан), Отабек Шукуров ("Бунёдкор”).
Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов ("Краснодар”, Россия), Азиз Ҳайдаров ("Аш-Шабоб”, БАА), Вадим Афонин ("Оренбург”, Россия), Сардор Рашидов ("Ал-Жаиш”, Қатар), Жалолиддин Машарипов, Жамшид Искандаров, Жавоҳир Соҳибов (учаласи ҳам "Пахтакор”дан), Элдор Шомуродов ("Бунёдкор”), Сервер Жепаров, Марат Бикмаев (иккаласи ҳам "Локомотив”дан), Одил Ҳамробеков ("Насаф”), Саламат Қутибоев ("Бухоро”). Ҳужумчилар: Игор Сергеев ("Бейжин Гоан”, Хитой), Александр Гейнрих ("Ордабаси”, Қозоғистон).
Шунингдек, Иордания терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши майдонга тушадиган таркиби аниқ бўлган:
Дарвозабонлар: Мотаз Ёсин ("Ал-Файсали"), Абдуллоҳ Ал Зуби ("Ал-Рамза"), Ёзид Абу Лайла ("Шабаб-Ордун").
Ҳимоячилар: Тариқ Ҳаттаб ("Ал-Масри", Миср), Иброҳим Алзаваҳреҳ ("Ал-Ҳалиж", Саудия Арабистони), Қусай Ал Жаафреҳ ("Зат Рас"), Муҳаннад Хайруллоҳ ("Ал-Жазира"), Эҳсон Ҳаддад ("Ал-Ҳуссайн"), Ёсир Равашдеҳ ("Ал-Файсали"), Муҳаммад Дмейри ("Ал-Виҳдат"), Муса Таъмари ("Ал-Файсали"), Аҳмад Элиас ("Ал-Виҳдат"), Ярим ҳимоячилар: Саид Муржан ("Казма", Кувайт), Аҳмад Самир ("Ал-Рамза"), Ражайи Аяд ("Ал-Виҳдат"), Монзир Абу Амара ("Ал-Виҳдат"), Ёсин Албакит ("Хатта", БАА), Язан Тҳалжи ("Ал-Аҳли"), Абдуллоҳ Диб ("Ал-Виҳдат"), Маҳмуд Алмарди ("Ал-Аҳли").
Ҳужумчилар: Ҳамза Алдардур ("Ад-Рамза"), Баҳа Файсал ("Ал-Виҳдат"), Холид Алдардур ("Ал-Рамза"), Юсуф Равашдеҳ ("Ал-Файсали").
Эслатиб ўтамиз, Иорданияга қарши учрашув 10 ноябрь, пайшанба куни соат 17.00да бошланади.
ЁШЛАРИМИЗ ЭСА ХИТОЙДА
22 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил этилган Ўзбекистон терма жамоаси кеча Хитойга жўнаб кетди. Термамиз мамлакатнинг Ухан шаҳрида 8-13 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этади. Бўлиб ўтган қуръа натижаларига кўра, Жасур Абдураимов шогирдлари у ерда Мексика, Вьетнам ҳамда Хитой жамоаларига қарши майдонга тушади.
Ўйинлар тақвими:
8 ноябрь
Ўзбекистон - Мексика Хитой - Вьетнам 10 ноябрь Ўзбекистон - Хитой Мексика - Вьетнам 13 ноябрь
Ўзбекистон - Вьетнам Терма жамоамиз сафарга қуйидаги таркибда отланди: Дарвозабонлар: Ботирали Эргашев ("Пахтакор"), Дилшод Ҳамроев ("Обод"). Ҳимоячилар: Аббос Отахонов ("Пахтакор"), Ҳусниддин Ғофуров, Абдужамол Исроилов (иккаласи ҳам "Нефтчи"дан), Сардорбек Азимов, Рустамжон Ашурматов, Акромжон Комилов (учаласи ҳам "Бунёдкор"дан), Достон Турсунов ("Қўқон-1912").
Ярим ҳимоячилар: Жасурбек Яхшибоев ("Пахтакор"), Достон Ҳамдамов ("Бунёдкор"), Азизжон Ғаниев ("Насаф"), Достон Иброҳимов ("Динамо"), Хуршид Ғиёсов ("Обод"), Саиджамол Давлатжонов ("Динамо").
Ҳужумчилар: Андрей Сидоров ("Пахтакор"), Забиҳилло Ўринбоев ("Бунёдкор"), Бегзод Ғанижонов ("Қизилқум"), Бобир Абдуҳолиқов ("Насаф").
ОЛИЙ ЛИГА: ҲАЛИ ҲЕЧ НАРСА МАЪЛУМ ЭМАС – ЧЕМПИОНЛИК ҲАМ, АУТСАЙДЕРЛИК ҲАМ
Андижонликларнинг ўз майдонларидаги "Бунёдкор” билан дуранг натижа қайд этиши ҳар иккала томон учун манфаатли бўлди. Мағлубият майдон эгаларини деярли олий лигадан маҳрум қилган бўларди, "қалдирғочлар”ни эса чемпионлик учун курашдан четлатиб юборарди. Дуранг ҳар қалай иккала жамоа учун янаги турга қадар ўзи хоҳлаган натижага эришиш учун имкониятларини сақлаб қолди. "Локомотив” ҳар қанча уриниб, Навоийда "Қизилқум”ни енган бўлса-да нишонлайдиган байрамини кейинги турга қолдирди. "Темирйўлчилар” 29-турда ўз майдонида дуранг қила олсалар кифоя, илк бор олтин медалга сазовор бўлишади. "Пахтакор”нинг "Шўртан” устидан қозонган йирик ҳисобдаги ютуғи иккала жамоа учун деярли ҳеч нарсани ҳал этгани йўқ. Ҳудди шундай ҳолатни "Олмалиқ”, "Машъал”, "Нефтчи”, "Металлург” ва "Сўғдиёна” жамоаларига нисбатан ҳам қўллаш мумкин эди. Сабаби, бу клублар юқорига интилаётганлиги ҳам йўқ, пастга ҳам тушиб кетиш хавфи мавжуд эмас эди. Аммо уларнинг рақибларига уч, ҳеч бўлмаганда бир очкони қўлга киритиш муҳим эди. Буни "Насаф”, "Обод”, "Бухоро” ва қисман "Қўқон-1912” жамоалари амаллашди. "Насаф” Қаршида "Нефтчи”ни мағлуб этиб, учинчи ўрин учун курашда "Бухоро”ни ўзига етиб олишига йўл қўймади. "Обод” ўз майдонида "Олмалиқ”ни енгиб, лигадан тушиб кетиш масаласини бироз бўлса-да яхши томонга ўзгартирди, ҳудди шундай вазиятда турган қўқонликлар ҳам ўз уйларида ўйнашган бўлса-да, бир очкони ишлаб олишди. Бироқ "Навбаҳор”га қийин бўлди. Сафарда "Металлург”га йирик ҳисобда мағлубиятга учралгач, клуб таркибида кескин ўзгаришлар қилинди.
Жамоанинг чемпионатдаги иштироки қониқарсиз бўлганлиги сабаб мураббийлар штабида фаолият юритган бош менежер Равшан Бозоров, бош мураббий Рустам Дўрмонов, мураббийлар Файзулло Аҳмедов ва Арслон Толипов истеъфога чиқарилди. Жамоа аъзоларига янги бош мураббий сифатида Илҳом Мўминжонов таништирилди. Мўминжоновга мураббийлар штабида ўзи билан "Пахтакор”да ишлаган Владимир Андреев ва жамоа ёшлари билан ишлаб келаётган Дурбек Умаралиев ёрдам беришадиган бўлди. Аслида "Отни кечувда алмаштириб” бўлмас эди, бироқ клуб мутасаддилари сўнгги чора сифатида шундай қарорга келган бўлсалар не ажаб...
28-тур, 3 ноябрь
«АНДИЖОН» – «БУНЁДКОР» - 0:0 «ҚИЗИЛҚУМ» – «ЛОКОМОТИВ» - 0:1 Голлар: М.Бикмаев (50-пен.). «ПАХТАКОР» – «ШЎРТАН» - 5:2 Голлар: Ж.Искандаров (25), Ж.Ҳакимов (51), Ж.Соҳибов (54), А.Сидоров (78, 87) – З.Полвонов (24), С.Мамадалиев (65).
4 ноябрь
«ОБОД» – «ОЛМАЛИҚ» - 2:0 Голлар: С.Риҳсибоев (29), Ш.Норхонов (66-пен.).
«ҚЎҚОН-1912» – «МАШЪАЛ» - 1:1 Голлар: Д.Гожкович (89) – М.Сафаров (90+2).
«МЕТАЛЛУРГ» – «НАВБАҲОР» - 5:1 Голлар: М.Тошматов (22), З.Абдуллаев (32, 42), Д.Каримов (45), Ж.Эсонқулов (73) – А.Абдуллаев (10). «НАСАФ» – «НЕФТЧИ» - 3:1 Голлар: И. Голбан (59), Д.Черан (73, 83) – Ш.Ҳакимов (66).
6 ноябрь
«БУХОРО» – «СЎҒДИЁНА» – 3:0. Голлар: В.Чемиртан (27, 76), Б.Пардаев (34-пен.).
Турнир жадавалида жамоалар қуйидаги тартибда жойлашган:
1.”Локомотив” - 68 очко, 2.”Бунёдкор” - 62, 3.”Насаф” - 57, 4.”Бухоро” – 55, 5.”Пахтакор” – 48, 6.”Металлург” – 46, 7.”Қизилқум” – 44, 8.”Машъал” – 35, 9.”Шўртан” – 35, 10.”Сўғдиёна” – 34, 11.”Нефтчи2 – 31, 12.”Олмалиқ” – 26, 13.”Қўқон-1912” – 23, 14.”Обод” – 22, 15.”Навбаҳор” – 22, 16.”Андижон” – 19. Тўпурарлар жадвалини "Локмотив” аъзоси Темурхўжа Абдухолиқов 21та тўп билан бошқаряпти. Зоҳид Абдуллаев ("Металлург”)да 17, Шохруз Норхонов ("Обод”) ва Зафар Полвонов ("Шўртан”)да 14тадан тўп бор.
"СЕВИНЧ” – 12 КАРРА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ!
Ниҳоясига етиб бораётган аёллар чемпионатида Қаршининг "Севинч” клуби мавсум тугашига икки тур қолган пайтда муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштирди. Владислав Хан шогирдлари ўз майдонида Бекободнинг "Металлург” клубини қабул қилиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва кетма-кет ўнинчи бор, мамлакат чемпионати тарихида эса ўн иккинчи бор бош соврин соҳиби бўлишди. Энг муҳими, қаршиликлар бу мавсумни ҳам бирорта очко йўқотишсиз ўтказишди. Рақиблар дарвозасини 89 марта ишғол этган ҳолда, ўз дарвозаларидан атиги 9та тўп ўтказиб юборишди.
XXII Ўзбекистон чемпионати, 19-тур "СЕВИНЧ” – "МЕТАЛЛУРГ” - 3:2 Ҳакамлар: Ж.Қудратов, О.Абдухалимов, Ж.Хуснитдинов.
"Севинч”: Лайло Тилавова, Камола Рисқиева, Зумрат Назарова, Мафтуна Шойимова, Шахзода Жамолова, Саида Ҳамдамова, Феруза Турдибоева, Танзила Зарбиева (Малика Бурхонова, 36), Маҳлиё Сариқова, Ильвина Аблякимова (Нилуфар Қудратова, 63), Зебо Жўраева.
"Металлург”: Гуландон Бойматова, Насиба Хожиева, Ирода Турдалиева, Наргиза Абдурасулова, Дилдора Нозимова, Людмила Карачик, Юлдуз Набиева, Ҳолида Дадабоева, Мавлуда Мунавварова, Нозима Камолтоева, Махфуха Туропова.
Голлар: З.Жўраева (2), М.Сариқова (4), Ф.Турдибоева (65) – М.Мунавварова (45-2-пен.), Л.Карачик (61).
Огоҳлантириш: М.Шойимова (55), С.Ҳамдамова (56), Ф.Турдибоева (82) – И.Турдалиева (8), Л.Карачик (58), Н.Хожиева (84).