Bitiruvchilar klubi

science

       Davlat ramzlari Davlat ramzlari

olimp

ХИВАДА РАҚС СЕҲРИ ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТАДИ

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 11 Iyul 2016 Manba:mcs.uz

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбектуризм” миллий компанияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, "Ўзбектуризм” миллий компанияси вилоят бўлими ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида жорий йилнинг 15−17 июль кунлари қадимий ва ҳамиша навқирон Хива шаҳридаги "Ичан қаъла” давлат музей қўриқхонасида "Рақс сеҳри” халқаро фестивали ўтказилади.
Мазкур нуфузли санъат анжуманида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан таниқли рақс гуруҳлари ва ансамбллари иштирок этади. Шунингдек, фестивалда қатор хорижий давлатлар рақс гуруҳларининг қатнашиши ҳам кутилмоқда.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, "Рақс сеҳри” халқаро фестивали доирасида мастер-класслар, ижодий учрашувлар, театрлаштирилган томошалар, қўғирчоқ театрларининг чиқишлари, миллий либослар кўргазмаси, миллий таомлар танлови ва бошқа тадбирларни уюштириш кўзда тутилган. Қолаверса, ташкил этиладиган "Ўзбекистон рақс санъати тарихи» фотокўргазмаси ҳам томошабинларда илиқ таассуотлар қолдириши табиий.
"Рақс сеҳри” халқаро фестивалини ўтказишдан кўзланган мақсад, чет эллик меҳмонларни Ўзбекистоннинг ўзига хос номоддий маданий мероси, маданий-тарихий обидалари ва ёдгорликлари, қадимги урф-одат ва анъаналари билан яқиндан таништириш, бунинг баробарида Хоразм воҳасига ташриф буюраётган хорижий сайёҳлар доирасини янада кенгайтиришдан иборатдир.