Bitiruvchilar klubi

science

       Davlat ramzlari Davlat ramzlari

olimp

ХОРАЗМ ДА ЯГОНАСАН, МУҚАДДАС ВАТАН! КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ДАСТЛАБКИ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 23 Iyun 2016 Manba:mcs.uz

Ватан - бу сўз замирида шундай маъно ва мазмун мужассамки, у ҳар бир инсон қалбидан ўрин олган. Ватан - аждодларимиз поки ётган муқаддас заминдир. Ватанни дунёда ҳеч бир нарсага алмаштириб бўлмайди, у барчамизнинг буюк ва бебаҳо хазинамиздир. Ватан туйғуси, Ватан тушунчаси шундай азиз ва улуғ неъматки, ўзимизни Ватансиз тасаввур этолмаймиз.
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан буён халқимиз, хусусан вояга етаётган ёш авлод қалбида Ватанга меҳр-муҳаббат, садоқат ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, она юрт тақдирига дахлдорлик ҳиссини уйғотиш борасида ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Ана шулардан бири, "Ягонасан, муқаддас Ватан” республика кўрик-танлови ҳисобланади. Бинобарин, мазкур танлов ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб, Ватан ҳақидаги мазмунан теран, бадиий етук қўшиқлар яратишни рағбатлантириш йўлида ташкил этилмоқда.
Айни дамда, Хоразм вилоятида "Ягонасан, муқаддас Ватан” республика кўрик-танловининг биринчи, яъни шаҳар ва туманлар босқичлари кўтаринкилик асносида ўтказилмоқда. Зеро, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, вилоят халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлари илмий-методик маркази томонидан кўрик-танловни юқори савияда уюштириш учун тегишли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиққан. Ўз навбатида танлов дастуридан миллий қадриятларимиз, тинч ва осуда ҳаётимиз, халқимизнинг бунёдкорлик фазилатларини, гўзал табиатимиз, юртимиз жамолини, истиқлол даврида эришган улкан ютуқларимизни, ёшларнинг қалбида Ватан туйғусини юксалтиришга, уларнинг эзгу орзу-умидларини тараннум этувчи куй ва қўшиқлар ўрин оляпти.
Айтиш жоизки, шу кунгача воҳанинг Хонқа, Шовот, Боғот ва Хива туманлари босқичи бўлиб ўтди. Бунинг баробарида, кўрик-танлов бошқа шаҳар ва туманларда қуйидаги муддатларда ўтказилиши кўзда тутилган.
24 июнь.
Урганч шаҳри, Урганч тумани, Янгиариқ тумани.
25 июнь.
Ҳазорасп тумани, Гурлан тумани.
27 июнь.
Янгибозор тумани.
28 июнь.
Қўшкўпир тумани.
Дастлабки босқич ғолиблари 12 июль куни Урганч шаҳридаги "Истиқлол” маданият ва аҳоли дам олиш марказида бўлиб ўтадиган вилоят босқичида қатнашади.