Bitiruvchilar klubi

science

       Davlat ramzlari Davlat ramzlari

olimp

ХОРАЗМЛИК ЁШ ФУТБОЛЧИЛАР ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 23 May 2016 y Manba:mcs.uz

Урганч Олимпия захиралари коллежи ўйингоҳида 2004 йилда туғилган футболчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди. Ўтган якшанба куни мусобақанинг ҳал қилувчи ўйини бўлиб ўтди.
Қувонарлиси шундаки, финал учрашувида асоси вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси тасарруфидаги спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиларидан ташкил топган Хоразм вилояти терма жамоаси Наманган вилояти терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Ўзбекистон чемпиони номига сазовор бўлди. Ўз навбатида наманганлик ёш "чарм тўп” усталари иккинчи ўринни эгаллашди. Фахрли учинчи ўринга Фарғона ва Сирдарё терма жамоалари лойиқ кўрилди. Ўз навбатида Шаҳзод Султонбоев(дарвозабон, Хоразм), Мансур Абдуллаев(ҳимоячи, Наманган), Жавоҳир Абдужабборов(ҳужумчи, Наманган), Темур Қаландаров(тўпурар, Хоразм)лар мусобақанинг энг яхши футболчилари деб топилишди.





Ярим финал.
Хоразм – Фарғона - 2:0, Наманган – Сирдарё -2:0.
Финал.
Хоразм – Наманган-2:0.
- Бугун барчамиз учун қувончли кун, - дейди вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармасига қарашлм спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослашлаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Жалоладдин АБДУЛЛАЕВ.- Ёш футболчиларимиз муносиб рақиб, Наманган вилояти терма жамоасини мағлубиятга учратиб, Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номни қўлга киритишди. Ишончим комилки, келгусида шогирдларимиз орасидан ватанимиз довруғини кўкларга кўтарадиган футболчилар етишиб чиқади. Ғалаба билан ҳамюртларимизни муборакбод этамиз.