Халқаро талабалар куни

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 18 Noyabr 2016

18 ноябрь куни УрДУ Филология факультети рус тили ва адабиёти йўналиши 4 курс талабалари куни кеча 17-ноябрь - “Халқаро талабалар куни”га бағишлаб кеча уюштирди. Тадбирни кафедра доценти Салаев К.Б. талабаларга табриги билан очиб берди.Тадбир иштирокчилари талабалар ҳаётига бағишланган видеоролик ҳамда сахна кўринишлари билан йиғилганларга хуш кайфият улашди. Тадбир сўнггида сўзга чиққан университет профессор ўқитувчилари: доцент Рўзимбаев Х.С., ката ўқитувчи Турумова Т.Х., ўқитувчи Эгамов Р.А.талабаларни қутлаб, келгуси ўқиш ва ишларида омад ва зафарлар ёр бўлишини тиладилар.