Bitiruvchilar klubi

science

       Davlat ramzlari Davlat ramzlari

olimp

ЭРКИН КОМИЛОВ, ТЕША МЎМИНОВ ВА БОШҚАЛАР ВАЗИР ҚАБУЛИДА БЎЛДИ

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 18 Yanvar 2017 Manba:mcs.uz

Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун манфаатдор шахсларнинг давлат органларига мурожаат этиш тартибини такомиллаштиришга қаратилганлиги билан аҳамият касб этмоқда. Энг муҳими, ушбу ҳужжат асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга уларнинг ариза, шикоятлар билан давлат органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилиш ҳуқуқлари янада мустаҳкамланди...
Бугун Маданият ва спорт ишлари вазири Б.Аҳмедов шахсий ва жамоавий масалалар билан мурожаат этган бир неча нафар фуқароларни қабул қилди.
Дастлабки мулоқот Эркин Комилов, Шуҳрат Ризаев ва Олимжон Салимов билан бўлди. Эл суйган артист, театрдаги Аваз (К.Яшиннинг "Йўлчи юлдуз” драмаси”), Қиличбек (Э.Воҳидов, "Олтин девор"), Карл Моор (Ф.Шиллер, "Қароқчилар"), Ибн Сино (Уйғун,"Абу Райҳон Беруний"), Абулфайзхон (Фитрат, "Абдулфайзхон"), Қобилжон (А.Мухтор, "Самандар"), Сиддиқжон (И.Султон, "Имон"), Галеон (Софокл, "Антигона"), Ҳоқон (Софокл, "Антигона"), мухбир (С.Аҳмад, "Келинлар қўзғолони"), Глумов (Н.Островский, "Ҳар тўкисда бир айб"), Жевакин (Гоголь, "Уйланиш"), Ортиқ (Исломқулов ,"Ноёб нусха"), Мирзо Улуғбек (М.Шайхзода, "Мирзо Улуғбек”), видеофильмлардаги Aзиз Қосимов ("Гирдоб"), Султонмурод ("Алишер Навоий"), Ҳайдар ("Диёнат"), Бачана ("Абадият қонуни"), кинодаги Бегимқул ("Юзсиз"), Йўлдош ("Севги"), Муслим ("Ўтган кунлар"), Валихўжа Эшон ("Амирнинг хуфиёна юриши"), Ҳуррам ("Тилла бола"), Боязид Йилдирим ("Амир Темур"), Қурбонов ("Учишга руҳсат этинг" каби такрорланмас образларни яратиб, театр ва кино санъати мухлислари меҳрини қозонган, Ўзбекистон Миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов; Ўзбек адабиёти, театр ва кино санъати масалаларига доир кўплаб монография, рисола ва илмий, адабий-танқидий мақолалар тўпламлари, мақолалари чоп этган, "Искандар”, "Дискотека”, "Она”, "Етакчи” (иккинчи номи "Эзгулик йўли”, Н.Аббосхон билан ҳаммуаллифликда), "Дискотека” пьесалари муаллифи, адабиётшунос олим, "Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаев; Ўзбекистоьн Миллий академия драма театрининг режиссёри, яқинда "Мирзо Улуғбек” асарини юқори савияда саҳналаштириб, ҳурмат орттирган, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Олимжон Салимовлар Республикамиздаги мавжуд театрларда мумтоз асарларга кўпроқ эътибор қаратиш, ижро этилаётган ва режалаштирилаётган тарихий мавзудаги асарларни янада такомиллаштириш таклифини илгари суришди. Сир эмас, Б.Аҳмедов ташаббуси билан қисқа фурсат ичида йирик мумтоз асарлар саҳна юзини кўрди. Ўзбекистон Миллий академия драма театрида М.Шайхзоданинг "Мирзо Улуғбек”, Уйғун ва И.Султоннинг "Алишер Навоий”, Ўзбек Давлат академик рус драма театрида А.Навоийнинг "Иди, моё творения, в народ”, Ўзбек Давлат драма театрида А.Навоийнинг "Сабъаи Сайёр”, Фарғона мусиқали драма театрида "Аҳмад Ал-Фарғоний”, Қорақалпоқ Давлат мусиқали театрида "Бердах” каби ўнга яқин тарихий асарлар саҳналаштирилди. Яқин кунларда "Бобур”, "Шоҳ ва шоир” деб номланган янги асарлар санъатсеварлар ҳукмига топширилиши режалаштирилаётганлигини айтиш лозим. Вазир мурожаатчиларнинг талаб ва таклифларини қабул қилар экан, инобатга олишини, режаларнинг ижобати учун барча бирдек меҳнат қилишини таъкидлади.
Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов ҳам юртимизнинг таниқли санъаткори. Унинг яратган кўплаб роллари санъатимиз тарихидан мустаҳкам ўрин олган. А.Дюманинг "Ажал минораси” асаридаги Орсиний роли унинг Ўзбекистон Миллий академик драма театри саҳнасидаги илк йирик образи эди. Теша Мўминов театрлардаги Девона (М.Карим, "Ой тутилган тунда”), Кариолан (Шекспир, "Кариолан”), Шайхзода (М.Шайхзода, "Мирзо Улуғбек”), Турдивой (Уйғун ва И.Султон, "Алишер Навоий”), Амир Темур (А.Орипов, "Соҳибқирон”), Жўра (У.Азим, "Бир қадам йўл”), кино ва телефильмлардаги мухбир Комил ("Келинлар қўзғалони”), Қушбеги ("Ўтган кунлар”), Раис ("Ёлғиз ёдгорим”), Салтабадил ("Қиролнинг дилхуши”), Шерзод Самандаров ("Нур борки соя бор”) каби роллари билан хақли равишда томошабин меҳрини қозонди. У мамлакатимиздаги тантаналар ва байрамларнинг фаол иштирокчиси. Вазир билан учрашувда Теша Мўминов нафақат ўз ижодий фаолияти, балки театрларда турли-туман роллар ижро этаётган ғайратли ёшлар, тажрибали устозлар ҳақида сўз юритди. Ўз ўрнида театр соҳасида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларга ҳавас қилган ҳолда шу йўлда фидокорона иш олиб бораётганларнинг меҳнатига яраша рағбатлантириш мақсадга мувофиқ бўлиш таклифларини баён этди. Бунга жавобан, Б.Аҳмедов ҳеч кимнинг меҳнати рағбатсиз қолмаслигини, мамлакатимизда, айниқса, тизимимизда астойдил меҳнат қилган инсон қадр топишини айтар экан, албатта, бу таклифлар ҳам инобатга олинишини таъкидлади.
Фуқаро Муроджон Сагдиев анча йилдан буён спорт соҳасида ишлаган. "Саховат спорт сервис” мажмуасида шарқ якка-курашларнинг каратэ туридан мураббийлик қилган, "Келажак футбол пойдевори” МЧЖда катта маъмур вазифасини бажарган. Унинг иш сўраб қилган мурожаати бўйича Вазир тегишли бошқарма бошлиғига топшириқлар берди.