ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН:НИҲОЛ МУКОФОТИ ҒОЛИБЛАРИНИНГ ҲИСОБОТИ

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 7 Noyabr 2016 Manba:mcs.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истъедодлар учун «Ниҳол» мукофоти танловининг туман (шаҳар) ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар саралаш босқичларини ўтказиш тўғрисида»ги 80-сонли Кенгаш баёни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 3 ноябрь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат мусиқий театрида «Ниҳол» мукофоти танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.
Танловнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири М.Айтниязов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, давлат мукофотларининг лауреати, Қорақалпоғистон Республикаси бастакорлар уюшмаси раиси Н.Муҳаммеддинов ва Ўзбекистон Қуролли кучлар маркази ашула ва рақс ансамли бастакори М.Нурматовлар сўзга чиқишиб, иштирокчиларга муваффақиятлар тилашди. Танлов якунида Опера, Мусиқа, Анъанавий ижро, Рақс, Эстрада йўналишлари бўйича ғолиб бўлган иштирокчиларга кейинги босқичга йўлланма берилди.
Эртасига ҳудди шу даргоҳда «Ниҳол» мукофоти ғолиблари иштирокида «Биз, Ватан фарзандлари - умид ниҳолларимиз!» шиори остида ҳисобот концерти юқори савияда уюштирилди.
Концертда "Ниҳол” мукофотининг аввалги йиллардаги совриндорларидан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист М.Утемуратов ва "Ниҳол” мукофоти совриндори Г.Утепова, шунингдек, куни кеча ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолибларидан Т.Тилеўмуратов, С.Оразимбетов, С.Аяпов, Ғ.Бектурғанова, А.Пиязов, З.Жақсибаева, Р.Узақбергенова, М.Ешмуратов, Н.Қидирниязов ва бошқалар иштирок этди.