Bitiruvchilar klubi

science

       Davlat ramzlari Davlat ramzlari

olimp

“ЁШЛИК БАҲОРИ”НИНГ ЁШ ҒОЛИБЛАРИ

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 17 Апрел2017 Manba:mcs.uz

Тўртинчи йилдирки Маданият вазирлигининг ташаббуси билан ёш истеъдодларнинг маҳоратини намойиш этиш, устоз-шогирд анъаналарини давом эттириш, ёш ижрочилар маҳоратини ошириш, уларни янада рағбатлантириш мақсадида "Ёшлик баҳори” ёш опера ижрочиларининг республика кўрик-фестивали ўтказилиб келинмоқда.
Кўрик фестивалнинг саралаш босқичи 14 апрель куни Ўзбекистон давлат консерваториясида ўтказилди. 18 ёшдан 32 ёшгача бўлган 90 нафардан зиёд профессионал ёш опера ижрочилари ўзаро беллашдилар. Фестиваль бир босқичда бўлиб, иштирокчиларнинг барча чиқишлари омма олдида уюштирилди. Барча асарлар оригинал тилда ва оригинал тоналликда, ёддан ижро этилди.
Ҳар бир иштирокчига 12 дақиқагача вақт берилиб, улар ўзбек композиторларининг операларидан ариялар ва камер вокал асарлари ҳамда чет эл композиторларининг операларидан ариялар ва камер вокал асарларидан исталганини ижро этдилар.
Уларнинг чиқишлари нуфузли Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди. Якунда ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Шундай қилиб, кўрик танловнинг бош мукофотига А.Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театри стажёри Шуҳрат Чориев сазовор бўлди. 2-ўриндан Сирдарё вилояти иштирокчиси Собирхўжа Ботиров жой олди. 3-ўрин эса Ўзбекистон Давлат консерваторияси талабаси Бирдонахон Маткаримовага насиб этди.
Танлов низомига кўра икки нафар ёш иштирокчилар, Успенский номидаги РИМАЛ ўқувчиси Рустамжон Бўрибоев ва Жиззах санъат коллежи талабаси Фарангиз Улуқназарова "Ёш ва умидли опера ижрочиси” номинациясига лойиқ деб топилди. Шунингдек, 8 нафар иштирокчи фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Булар:
Бекзодбек Иброҳимов - Андижон санъат коллежи "Академик вокал артисти” бўлими 3-курс ўқувчиси
Ленара Закирова - Ўзбекистон давлат консерваторияси қошидаги Иқтидорли болалар академик лицейи 2-курс ўқувчиси Мадина Давлатова - Қашқадарё вилояти Қарши санъат коллежи ўқитувчиси Валерия Шароватова - Ўзбекистон давлат консерваторияси "Академик хонандалик” йўналиши 3-курс талабаси Сапарбай Шерманов - Ўзбекистон давлат консерваторияси "Академик хонандалик” йўналиши 3-курс талабаси Акилбек Пиязов - Ўзбекистон давлат консерваторияси "Академик хонандалик” йўналиши 1-курс талабаси Абдулла Ширинов - Ўзбекистон давлат консерваторияси "Академик хонандалик” йўналиши 4-курс талабаси Камолиддин Муҳаммадиев - Ўзбекистон давлат консерваторияси "Академик хонандалик” йўналиши 3-курс талабаси Ғолиб ва совриндорлар пул мукофотлари билан тақдирланди.