Bitiruvchilar klubi

science

       Davlat ramzlari Davlat ramzlari

olimp

'ЭЪТИРОФ' МУКОФОТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 15 Фев 2017 Manba:mcs.uz

"Истиқлол” санъат саройида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан қатор тааллуқли ташкилотлар ҳамкорлигида "Эътироф” мукофотини топшириш тантанали маросими ўтказилди.
Халқнинг маънавий бойликларини яратадиган ижод аҳли ва мамлакат шаънини юксалтирадиган спортчиларнинг энг муносиблари "Эътироф” мукофоти билан тақдирландилар.
Мазкур мукофот чинакам истеъдодли ижрочиларни қўллаб-қувватлаш, мумтоз қўшиқчилигимиз, миллий эстрада, рақс санъати, жаҳон мусиқа мероси, театр ва кино санъати, адабиёт, мусаввирлик, миллий ва замонавий дизайн, журналистика соҳалари ривожига сидқидилдан ҳисса қўшиб, навқирон авлодга ибрат бўлаётган санъаткорларни янада илҳомлантириш, халқаро майдондаги муваффақиятлари билан халқимиз ғурурини ошираётган спортчиларимизни рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган.
Тантанали тадбир жуда кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Мукофотга талабгор номзодлардан тортиб барча ижод ва спорт аҳли, шунингдек ҳар бир томошабин қалбини ҳаяжон чулғаб олди.
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан ташкил этилган мукофотга маданият, санъат, бадиий ижод ва спорт соҳаларининг 120га яқин вакиллари даъвогарлик қилди.
ТЕАТР, КИНО ВА ОММАВИЙ ТОМОШАЛАР ЙЎНАЛИШИ
Йилнинг энг яхши спектакли” номинациясига Ғолиб- Самарқанд вилояти мусиқали драма театри.
("Мирзо Улуғбек” спектакли) Номзодлар - Ўзбек Миллий академик драма театри ("Алишер Навоий” спектакли учун), Фарғона вилояти мусиқали драма театри ("Ал-Фарғоний” спектакли учун) "Йилнинг энг яхши театр актёри” Ғолиб- Тоҳир Саидов, Ўзбек Миллий академик драма театри актёри ("Тартюф”спектаклидаги роли учун)
Номзодлар - Суръат Артиков, Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри актери ("12 стульев”спектаклидаги роли учун) Фарҳод Болтаев, Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри актери ("Алишер Навоий” спектаклидаги роли учун) "Йилнинг энг яхши театр актрисаси” Ғолиб - Дилором Абдуолимова, Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри актрисаси ("Лайли ва Мажнун”спектаклидаги роли учун) Номзодлар - Шоҳсанам Раҳимова, Самарқанд вилояти мусиқали драма театри актрисаси ( "Мирзо Улуғбек” спектаклидаги роли учун) Олтиной Бердибаева, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри актрисаси ("Имон” спектаклидаги роли учун) "Йилнинг энг яхши театр режиссёри” Ғолиб - Олимжон Салимов, Ўзбек Миллий академик драма театри режиссёри ("Мирзо Улуғбек” спектакли учун) Номзодлар - Ахад Пармонов, Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри режиссёри ("Тоҳир ва Зуҳра” спектакли учун) Марат Азимов, Фарғона вилояти мусиқали драма театри режиссёри ("Ал-Фарғоний”спектакли учун) Ғофир Мардонов, Ўзбекистон давлат драма театри режиссёри ("Саббаи сайёр” спектакли учун) Акмал Тўраев, Фарғона вилояти қўғирчоқ театри режиссёри ("Самоларда учган аллома” спекьакли учун) "Йилнинг энг яхши драматурги” Ғолиб - Эркин Аъзам, туркум драмалри учун Номзодлар - Қўчқор Норқобилов, Ўзбекистон давлат драма театрида саҳналаштирилган "Атиргуллар қисмати” асари учун Шерезданов Руслан, Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театрида саҳналаштирилган "Куда сбежала ёлка” эртаги учун Набижон Ҳошимов, Наманган вилояти мусиқали драма театрида саҳналаштирилган "Разолат қурбонлари” асари учун "Йилнинг энг яхши саҳна рассоми” Ғолиб - Сергей Чернов, Ўзбекистон давлат академик рус драма театри бош рассоми Номзод - Зубайдулло Ботиров, А.Навоий номидаги давлат академик катта театри бош рассоми "Йилнинг энг яхши кинофильми” Ғолиб - "Барон” бадиий фильми. "Давр-премеьер”МЧЖ. Режиссёр – Рустам Саъдиев
Номзодлар - "Маъсума” бадиий фильми. "Ўзбекфильм” киностудияси. Режиссёр – Ёлқин Тўйчиев "Устюртга йўл” бадиий фильми. "Қорақалпоқфильм” киностудияси. Режиссёр – Абдувоҳид Ғаниев "Йилнинг энг яхши кино актёри” Ғолиб – Фарҳод Абдуллаев, "Дадам бетоб” бадиий фильмидаги ижроси учун Номзодлар - Жавоҳир Зокиров, "Барон” бадиий фильмидаги ижроси учун Акбархўжа Расулов, "Устюртга йўл” бадиий фильмидаги ижроси учун "Йилнинг энг яхши кино актрисаси” Ғолиб - Ильмира Раҳимжонова, "Тўмарис”даги бош рол ижроси учун Номзодлар - Наргиза Салмонова, "Устюртга йўл” бадиий фильмидаги ижроси учун Шаҳзода Матчанова, "Маъсума” бадиий фильмидаги ижроси учун "Чет мамлакатлардаги энг яхши филмлар актёри” Ғолиб – актёр Фарҳод Маҳмудов "Йилнинг энг яхши кино режиссёри” Ғолиб - Рустам Саъдиев, "Барон” бадиий фильмидаги режиссёрлик иши учун Номзодлар - Шуҳрат Маҳмудов, "Ҳаким ат-Термизий” номли ҳужжатли фильмидаги режиссёрлик иши учун Абдухалил Мигнарев, "Зурриёт” бадиий фильмидаги режиссёрлик иши учун "Йилнинг энг яхши кино сценаристи” Ғолиб - Зулфихар Мусаков, "Хазонрезги" ҳамда "Дадам бетоб” бадиий фильмидаги муаллифлик иши учун Номзод - Ёлқин Тўйчиев, "Маъсума” бадиий фильмидаги муаллифлик иши учун "Йилнинг энг яхши кино оператори” Ғолиб - Рустам Муродов, "Барон” бадиий фильмидаги операторлик иши учун Номзодлар - Азизбек Арзикулов, "Устюртга йўл” ҳамда "Дадам бетоб” бадиий фильмларидаги операторлик иши учун Жаҳонгир Ибрагимов, "Мажнун” бадиий фильмидаги операторлик иши учун "Йилнинг энг яхши цирк артисти” Ғолиб - Анжелика Юнусова Номзодлар - Рустам Халикназаров, Камила Хаметова ЭСТРАДА, АНЪАНАВИЙ, ОПЕРА ХОНАНДАЛИГИ, МУСИҚА ИЖРОЧИЛИГИ ВА РАҚС САНЪАТИ ЙЎНАЛИШИ "Йилнинг энг яхши эркак эстрада хонандаси” Ғолиб - Шохруҳ Йўлдошев (Шохруҳхон)
Номзодлар - Алишер Турдиев, Сардор Раҳимхон "Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси” Ғолиб - Зилола Мусаева (Шахзода) Номзодлар - Манзура Йўлдошева, Райхон Ғаниева "Йилнинг энг фаол гуруҳи” Ғолиб – "Сурхон” гуруҳи Номзодлар - "Садо” гуруҳи, "Шарқ” гуруҳи "Йилнинг энг яхши анъанавий қўшиқлар эркак хонандаси” Ғолиб - Яхё ва Мухсин Мўминовлар Номзодлар- Ниёзов Соибжон, Элмурод Аҳмедов, Фурқатбек Аширалиев, Бобур Кенжаев "Йилнинг энг яхши анъанавий қўшиқлар аёл хонандаси” Ғолиб - Рахила Розумова Номзодлар - Дилором Абдуазимова, Умида Йўлдошева, Нодира Пирматова "Йилнинг энг яхши опера хонандаси” Ғолиб - Раҳим Мирзакамолов, "Трубадур” операсидаги граф Ди Луна образи учун Номзодлар - Малика Норматова, "Садоқат” операсидаги Зулфия образи учун Рустам Алимардонов, "Майсаранинг иши” операсидан Чўпон образи учун Маъсума Болтабоева, "Майсаранинг иши” операсидан Ойҳон образи учун "Йилнинг энг яхши мусиқа ижрочиси” Ғолиб - Икром Матанов (Қўшнай) Номзодлар - Муҳаммад Мараҳимов (Ғижжак), "Ўзбек миллий мумтоз” ашула ансамбли созандаси Хадича Ҳасанова (Қонун), "Дуторчилар” ансамбли созандаси "Йилнинг энг яхши балетмейстери” Ғолиб - Қодир Мўминов, "Ўзбекистон" ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари Номзодлар - Гавхар Матёқубова, Хоразм "Гавхар” ансамбли бадиий раҳбари Елена Надирова, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ўқитувчиси Ноила Артиқова, "Булбулча" болалар хор ва рақс жамоаси саҳналаштирувчи балетмейстери "Йилнинг энг яхши рақс ижрочиси” Ғолиблар - Шерзод Кенжабаев, "Ўзбекистон" ашула ва рақс ансамбли балет артисти, Дилноза Ортиқова, Хоразм лазги ансамбли) Номзодлар - Феруза Азодова, "Ўзбекистон" ашула ва рақс ансамбли балет артисти Сеҳриё Мирзаева, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби талабаси "Йилнинг энг яхши бастакори” Ғолиб - Шуҳрат Зокиров, Ўзбекистон давлат консерваторияси ўқитувчиси Номзод - Жамшид Изамов, МТРК етакчи мутахассиси "Йилнинг энг яхши мусиқа сайқалчиси” Ғолиб - Фарҳод Абдуллаев Номзодлар - Мирабзал Ҳусанов, Дониёр Аъзамов ТАСВИРИЙ ВА АМАЛИЙ САНЪАТ ЙЎНАЛИШИ "Йилнинг энг яхши рассоми” Ғолиб - Ҳаким Мирзааҳмедов Номзодлар - Файзулла Аҳмадалиев, Бахтиёр Маҳкамов "Йилнинг энг моҳир ҳунарманди” Ғолиб - Рахматулла Зокиров (Созгар) Номзодлар - Йўлдош Қосимов (наққош), Тоир Файзуллаев (ёғоч ўймакори), Акмал Азларов (ёғоч ўймакори), Мансур Асадов (ёғоч ўймакори), Неъматжон Солиев (кулол) "Йилнинг энг яхши ҳайкалтароши” Ғолиб - Қурбон Норхўрозов Номзодлар - Тўлаган Яркулов, Камол Жабборов "Йилнинг энг яхши санъатшуноси” Ғолиб - Камола Оқилова, санъатшунос Номзодлар - Зуҳра Раҳимова, Миллий рассомчилик ва дизайн институти профессори, санъатшунос Нигора Аҳмедова, Низомий номидаги педагогика университети профессори Шоҳалил Шоёқибов, санъатшунос БАДИИЙ ИЖОД, ЖУРНАЛИСТИКА ВА ТЕЛЕВИДЕНИЕ ЙЎНАЛИШИ "Йил телелойиҳаси” Ғолиб - Севара Ўринбоева, "Менинг овозим” ток-шоу лойиҳаси ("Менинг юртим” телеканали) Номзодлар - Улуғбек Рустамов, "Сеҳрли созлар” (Наво телеканали) Дониёрбек Арипов, "Анъана” (Маданият ва маърифат телеканали) Жамила Нуржанова, "Пресс клуб” лойиҳаси, ("Менинг юртим”) "Йил радиолойиҳаси” Ғолиб - Гулноз Мўминова, "Асл санъат хақида ўйлар” ("Ёшлар” радиоканали) Номзодлар - Хилола Болтаева, "Мақомот” ("Ёшлар” радиоканали) Салтанат Шодиева, "Яхши кайфият” ("Ўзбекистон” радиоканали) "Йилнинг энг яхши бошловчиси” Ғолиб - Маъруфжон Хўжақулов, "Спорт” телеканали
Номзодлар - Нодирхон Муҳаммедхонов, "Ўзбекистон” телеканали Илҳом Абдураҳимов, "Ёшлар” телеканали Нодира Юсупова, FM 103.5 «Radio Poytaxt» "Йилнинг энг яхши телерадио журналисти” Ғолиб - Азиза Қурбонова, "Ёшлар” телерадиоканали Номзодлар - Малика Муродова, "Спорт” телеканали Азизахон Мавлян-Кариева, "Тошкент” телерадиоканали "Йилнинг энг яхши шоири” Ғолиб - Зебо Мирзаева, "Ишқ” шеърлари тўплами ва матбуотда эълон қилинган туркум шеърлари учун Номзодлар - Зулфия Мўминова, "Биринчи ўқитувчим” шеърлар тўплами ва матбуотда эълон қилинган туркум шеърлари учун Бахтиёр Генжамуродов, "Сайланма” шеърий китоби учун "Йилнинг энг яхши ёзувчиси” Ғолиб - Хуршид Дўстмуҳамедов, 2016 йил "Ўзбекистон” нашриётида чоп этилган "Донишманд Сизиф” романи учун Номзодлар - Исажон Султонов, "Ёшлик”журналининг 2016 йил 10-11 сонларида чоп этилган "Генетик” романи учун Зулфия Йўлдошева, "Қадимий қўшиқ” китоби ва матбуотда эълон қилинган ҳикоялари учун "Йилнинг энг яхши публицисти” Ғолиб - Бегзод Шукуров, туркум публицистикк мақолалари учун Номзодлар - Сафар Остонов, туркум публицистикк мақолалари учун Ирина Рибар, маданият ва санъат йўналишидаги туркум мақолалари учун "Йилнинг энг яхши мунаққиди” Ғолиб - Наим Каримов Номзодлар - Нўъмон Раҳимжонов, "Истиқлол ва бугунги адабиёт” адабий тадқиқотлар китоби учун Сувон Мелиев, матбуотдаги чиқишлари учун Қозоқбой Йўлдошев, "Камалак” нашриётида чоп этилган "Бадиий таҳлил асослари” китоби ва матбуотдаги чиқишлари учун СПОРТ ЙЎНАЛИШИ "Йил спортчиси” Ғолиб - Ҳасанбой Дўсматов, Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Номзодлар - Руслан Нурудинов, Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Диёрбек Ўрозбоев, Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси "Йилнинг спорт мураббийи” Ғолиб – Баҳром Абдумаликов, Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бош мураббийи Номзодлар - Марат Қурбонов, Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи Камиль Фаткулин, Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи "Йилнинг энг яхши паралимпиадачиси” Ғолиб - Хуснуддин Норбеков, Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси Номзодлар - Миран Cахатов, Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси Сервер Ибрагимов, Ўқ отиш бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси "Йилнинг энг яхши аёл спортчиси” Ғолиб - Фотимахон Амилова, Сузиш бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси Номзодлар - Оксана Чусовитина, Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Нигора Турсунқулова, Таэквондо ВТФ бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ЭЪТИБОР, ЭҲТИРОМ, ЭЪЗОЗ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА "Йил эътирофи” номинациясига муносиб топилганлар: Ўлмас Саиджонов, Пўлат Саидқосимов, Галина Мельникова, Анор Назаров, Равшан Миртожиев, Қундуз Миркаримова, Насиба Мақсудова.