Bitiruvchilar klubi

science

       Davlat ramzlari Davlat ramzlari

olimp

Chavandozlarimiz g'olib

Kiritdi: Admin | O'zgartirigan sana : 6 May 2016 y Manba:mcs.uz

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқаро от спорти федерацияси ҳамда мамлакатимиз от спорти федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан жами 30 дан ортиқ моҳир чавандоз ғолиблик учун баҳслашди.
Мусобақанинг дастлабки кунида шахсий беллашув ва икки босқичли баҳсларда чавандозларимиз мувафаққиятли қатнашиб, совринли ўринларни эгаллагани ҳақида аввал хабар берган эдик.
Жаҳон кубоги саралаш босқичи – Гран-при баҳслари янада қизиқарли ва муросасиз кечди. Энг кучли спортчилар иштирок этган баҳсда ёш чавандозимиз Нуржон Туяқбоев "Кинг Корнет Л” лақабли отида 150 сантиметр баландликдаги тўсиқлардан от сакратишда 88,9 сония натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди. Қирғизистонлик Комил Собитов "Чарлизе” лақабли оти билан иккинчи, яна бир чавандозимиз Ғайрат Назаров "Куаттро Жуниор” лақабли оти билан учинчи ўринни эгаллади.
Мусобақа доирасида ўтказилган анъанавий "Миллатлар кубоги” жамоавий баҳсларида Феруз Абдуллаев, Нуржон Туяқбоев, Оқил Собиржонов ва Ғайрат Назаровдан иборат терма жамоамиз бош совринни қўлга киритди.
Шунингдек, турли баландликдаги тўсиқлардан от сакратишда Абдушукур Собиржонов, Умид Комилов, Оқил Собиржонов ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.